UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Гвардиола: "Манчестер Сити"да чемпионлик учун имкониятлар йўқ"  0 18:06Анчелотти: "Мбаппенинг кўникиш жараёни якунига етди"  1 17:30"Астон Вилла" - "Манчестер Сити"  15 16:59"Локомотив" 4 клубдан пул талаб қилмоқда  5 16:21Эшитдик-да! "Металлург"нинг Суперлигадаги ўрнини "Олимпик" эгаллайди  9 16:06"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди  7 15:43"Бунёдкор" 2025 йилги мавсумни ўз стадионида бошлайдими?  0 15:30Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   25 15:12"Барселона" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 14:59Погбанинг "Сити"га ўтиши ростми?  4 14:30Клублар қишки трансфер ойнасига тайёрланишмоқда  1 13:58Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ"  6 13:26РФИ бош котиби: "Кўпчилик Россиянинг қайтишига рози"  6 13:15Шаҳбоз Жўрабеков: "Жароҳатлар сабаб "Бунёдкор"да тўлиқ ўзимни кўрсата олмадим, 2025 йилдан эса умидим катта"  4 12:41Сане ўз келажагини қаерда кўряпти?  3

Жорже Браз: "Португалия футзалчилари спортчи бўлиш нимани англатишини кўрсатишда давом этаётгани фахр туйғусини бахш этади" Янгиликлар

Жорже Браз: "Португалия футзалчилари спортчи бўлиш нимани англатишини кўрсатишда давом этаётгани фахр туйғусини бахш этади"

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи терма Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганига қарамай, португалиялик футзалчилар билан фахрланишини таъкидлаб, келажакка ишора қилди.

Португалия терма жамоаси мусобақанинг 1/8 финалида Қозоғистондан (2:1) мағлуб бўлгач, ЖЧ-2024 билан хайрлашди. Терма жамоа бош мураббийи Жорже Браз ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдирди:

"Тўғрисини айтсам, қилинган барча ишлардан, тўғри йўл тутганимиздан ғурурланаман. ЖЧ биз учун бугун якунланишини хоҳламаган бўлардик, чунки ҳамма ходимлар меҳнат қилган ва фидойилик кўсратганди. Кўп вақт давомида улар билан бирга ишладик ва бир мақсад йўлида фаолият юритдик. Энг муҳими, Бернардо ва Паулета қатори 14 киши фантастик спортчилардир. Улар спортчи бўлиш нимани англатишини кўрсатишда давом этаётгани фахр туйғусини бахш этади.

Португалия футзали билан жуда фахрланаман. Ҳозир ҳаммамизга қийин, зўрға нафас оляпман, чунки оғир кун бўлди. Мен ўзимдан мамнун эмасман, аммо мен бу жараённи бошдан ўтказишга мажбурман. Бундан тўғри сабоқ чиқаришимиз керак.

Мусобақани бу тарзда тарк этиш қийин, чунки мақсадимизга эришолмадик. Футзалчилар қилган барча ишлари билан фахрланишлари керак. Энди бир неча кун дам олиш вақти келди. Озроқ ҳордиқ чиқарамиз ва Европа чемпионати саралашида қатнашамиз. Биз икки карра Европа чемпионимиз ва учинчи марта ғолиблик учун курашамиз. Бошимизни баланд кўтариб, қилган ҳар бир ишимиздан ғурурланишимиз лозим".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика