Жорий мавсум 3та зарба берган Орижи шунча гол урди
Aslanov Jasurbek
2 июн 2019, 02:05
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Орижи "Тоттенхэм"га қарши кечган Чемпионлар лигаси финалида ўз жамоасининг иккинчи голини уриб, "қизиллар"га чемпион бўлишда ёрдам берди.
Шундай қилиб, жорий мавсум Чемпионлар лигасининг 8та учрашувида майдонга тушган Орижи дарвоза томон 3та аниқ зарба бериб, 3та гол уришга муваффақ бўлди. Форварднинг аввалги иккита голи "Барселона" дарвозасига урилган эди.