Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади
06 окт 12:44
Янгиликлар


Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади
"Эвертон"нинг асосий дарвозабони Жордан Пикфорд ўз номини Англия Премьер-лигаси тарихига киритди.
31 ёшли посбон битта клуб сафида Премьер-лигада 300 та ўйин ўтказган иккинчи англиялик дарвозабони бўлди. Бунгача "Арсенал" сафида 325 та ўйинда майдонга тушган афсонавий Дэвид Симэнгина бу кўрсаткичга эришган эди.
АПЛнинг 7-турида "Кристал Пэлас" устидан қозонилган ғалаба (2:1)да Пикфорд юбилей ўйинида қатнашди. Жек Грилишнинг зарбаси "ирислар"нинг ғалабасини таъминлади.
Пикфорд 2017 йилдан буён "Эвертон" шарафини ҳимоя қилади. Дарвозабон жорий мавсум 6 ўйинда иштирок этиб, улардан 2 тасини "қуруқ" ўтказди. "Ирислар" дарвозабони Англия терма жамоасида 78 ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар