

Жамоалар ўртасида тўлиқ оғзаки келишувга эришилди, ижара нархи 11 миллион еврога тенг ва 100% маоши "Челси" томонидан қопланади. "Челси" билан тузилган шартнома мавсум охиригача амал қилади.
Ижарага кетишдан олдин Феликс "Атлетико" билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди.
Жоау Лондонга жўнаб кетди. У яқин соатлар ичида тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.
Португалиялик ўйинчи ушбу мавсум 20 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 3 та голли пас амалга оширган.



