UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  64 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0

Жо Коул: “Азар Роналдудек бўлганида барча совринларни ютарди. Аммо муз тўлдирилган ванна у учун эмас” Янгиликлар

Жо Коул: “Азар Роналдудек бўлганида барча совринларни ютарди. Аммо муз тўлдирилган ванна у учун эмас”

“Челси” собиқ аъзоси Жо Коул “Реал” вингери Эден Азар ҳақида фикр билдири.

“Азар жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиши керак эди. “Олтин тўп” Лука Модричга насиб этган даврда Азар уни қўлга киритса бўларди. Бироқ, у менга шу етади ва бундан бахтиёрман деб яшайди.

Эден қойилмақом тасвирчи. Мен ўйнаган футболчилар ичида энг яхшиси. Унда Месси ва Ронадуники каби фикрлаш йўқ ва бу нормал ҳолат.

У “Лилль” ва “Челси”да ўтган йиллари давомида мухлисларга хурсандчилик тақдим этди ва кўплаб титулларни қўлга киритди, бундан фахрланса арзийди. Буларнинг барчасига юзида табассум, футболдан завқ олган ҳолда эришди.

“Реал”даги фаолияти кўнгилдагидек ўтмаётганини тушунаман, аммо бу ерда афсусланадиган ҳеч нарса йўқ. У Роналду каби яшаши мумкин эди: тунги бирда музли ванналар қабул қилиш ва шу турдаги нарсалар. Бу Азарга тўғри келмайди.

Агар шундай фаолият олиб борганида, у барча индивидуал совринларни ўзиники қиларди. Аммо Эденнинг ўз йўли бор. У оиласига ғамхўр инсон. Спортдаги шон-шуҳрат ва майдон ташқарисидаги ҳаёт ўртасида баланс бўлиши лозим”, дейди Коул.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика