UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Жиззах чемпионати ғолиби ва вилоят кубоги соҳиблари тақдирланишди Янгиликлар

Жиззах чемпионати ғолиби ва вилоят кубоги соҳиблари тақдирланишди

Теглар :  Жиззах вилояти
2-ноябрь куни Жиззах Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Вилоят Кубоги соҳибини аниқлайдиган баҳсда Зафаробод туманининг "Зафар" ҳамда Шароф Рашидов туманининг "Хайробод" жамоалари куч синашишди. "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳи қошидаги сунъий қопламали майдонда ўтган ўйин зафарободликларнинг ғалабаси билан якунига етди. Муросасиз кечган учрашувда "Зафар" 3та гол урди, "Хайробод" эса 2та гол билан чекланди.


"Зафар" (ЗАФАРОБОД тумани) - "Хайробод" (Ш. Рашидов тумани) 3:2

Голлар: Азамат Ачилов 6 (1:0), Ўткир Маматов 21 (2:0), Ҳусан Қўчқоров 26 (2:1 пен), Жонибек Дилмуродов 39 (3:1), Анвар Алматов 47 (3:2).

Ҳакамлар: Феруз Достонов, Каттабек Абдураҳимов, Феруз Ғаниев

Захира ҳакам: Ҳайрулла Норматов 

Назоратчи: Шавкат Файзиев.


"Зафар": 1. Фарруҳ Кўчимов, 3. Анвар Ҳайитқулов, 5. Ҳурсанбой Юлдошев, 6. Пардабой Юлдошев(с), 7. Жонибек Дилмуродов, 10. Абдулла Муяссаров, 16. Элбек Имомназаров, 18. Ўткир Маматов, 19. Сирож Султонов, 23. Азамат Ачилов, 31. Фирдавс Умаров.

Захира: 4. Ином Каримов, 8. Наврўз Усмонбоев, 11. Хуршид Абубакиров, 14. Умид Эргашев, 17. Бурхон Қўчқоров, 22. Элёрбек Қўчқоров.

Бош мураббий: Улуғбек Давлетов


"Хайробод": 1. Ҳасан Қўчқоров, 2. Азиз Жуманов, 3. Жаҳонгир Ботирқулов, 4. Латиф Эшбоев, 5. Лазиз Мансуров, 6. Анвар Алматов, 9. Алишер Тожибоев, 10. Ҳусан Қўчқоров, 11. Дадабек Раҳматов, 12. Акмал Юсупов, 13. Умид Шоимқулов(с), 

Захира: 14. Вахоб Мўминов, 7. Шахзод Раҳмонқулов, 8. Дониёр Узоқов, 19. Жавоҳир Аширқулов, 20.Бахтиёр Умарқулов

Бош мураббий: Шуҳрат Убайдуллаев


Учрашувнинг энг яхши футболчилари: Ўткир Маматов ("Зафар"), Анвар Алматов ("Хайробод")


Финал баҳсидан сўнг ўтказилган тақдирлаш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович сўзга чиқиб, жамоаларни эришган натижалари билан табриклади ва футбол ҳамда волейбол спорти бўйича Республика Универсида йўлланмасини қўлга киритган спортчиларни қутлаб, уларга омад тилади.

Тақдирлаш маросимида Жиззах Кубоги соҳиби ҳамда вилоят чемпионати ғолибларига кубок ва медаллар топширилди. Бундан ташқари, Универсиада йўлланмасини қўлга киритганлар ҳам махсус совғаларга эга бўлишди.


Универсиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар





Жиззай чемпионати ғолиби - "Жиззах-Барс"


Финалчи - "Хайробод"





Жиззах Кубоги соҳиби - "Зафар"


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика