Жиру: “Сарри “сюрприз”ларга ўрин қолдирмаяпти ва барчасини ўзи назорат қилмоқчи”
18 сен 2018 01:10
Янгиликлар
Жиру: “Сарри “сюрприз”ларга ўрин қолдирмаяпти ва барчасини ўзи назорат қилмоқчи”
“Челси” ҳужумчиси Оливье Жиру жамоанинг янги мураббийи Маурицио Саррининг иш услуби ҳақида гапирди.
“Сарри - ўта муҳим шахс. У футболни севади. Мураббий “сюрприз”ларга ўрин қолдирмоқчи эмас барчасини ўз назоратида сақлаб туриш ниятида. Шу боис биз ҳар куни кўп вақтимизни айнан унинг тактикалари асосида ўтказаяпмиз.
У ўз услубига эга ва шогирдлари майдонда унинг кўрсатмаларини бекаму кўст бажаришларини истайди. Биз жамоа сифатида якдил бўлиб ҳаракатланишимиз йўлида у ҳар бир деталга жиддий эътибор қаратади. Бу йил АПЛда ғолиб чиқишни астойдил истаяпмиз ва шу боис ҳар бир ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга”, дея франциялик футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Челси” матбуот хизмати.
Фикрлар