"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади
05 май 2024 01:23
Янгиликлар
"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади
"Жирона" 2024/25 йилги мавсум Чемпионлар лигасида ўйнайди.
Жамоа Ла Лига 34-тури доирасида ўз уйида "Барселона" (4:2)ни мағлуб этди ва турнир жадвалида рақибдан ўтиб кетган ҳолда иккинчи ўринга чиқди.
"Жирона" (74 очко) Испания чемпионати якунланишига 4 тур қолганда Чемпионлар лигасига йўлланма бермайдиган бешинчи ўринда кетаётган "Атлетик" (Бильбао)дан 13 очко ўтиб кетган.
"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади. Жамоа олий испан дивизионидаги тўртинчи мавсумини ўтказмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар