Йилнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи учун овоз бериш жараёни якунига етди

Aziz Tukhtamuradov
11 янв 2015, 19:32
Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан 2014 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича Республика бўйлаб ўтказилган сўрвонома жараёни якунига етди.
Бу йилги сўровномада Республиканинг барча ҳудудларидан ОАВ ва журналистлар билан бир қаторда, Ўзбекистон ва чет элдаги оммавий ахборот воситаларида ишлайдиган журналист, колумнист ва ньюсмейкерлар, шунингдек, спорт блогерлари иштирок этишди.

ЎФФ матбуот хизмати сўровномада иштирок этган ОАВ ходимларининг овозларини ҳисоблаб бўлгач, натижаларни ЎФФ расмий сайтида эълон қилишни режалаштирган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: the-uff.com