UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"  1 13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  2 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  6 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  15 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  12 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  15 09:50АПЛнинг уч гранди «Ноттингем Форест» етакчиси учун кураш олиб бормоқда  0 09:22«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин  10 08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  5 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  7 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  28

"JFL-Tashkent" болалар футбол клубига аъзоликни бошлади Янгиликлар

"JFL-Tashkent" болалар футбол клубига аъзоликни бошлади

Теглар :  JFL-Tashkent
Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL-Tashkent" болалар футбол клуби очилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Европа методикасини илгари сураётган клуб, ўз олдига Ўзбекистонни турли ёшдаги терма жамоаларига истеъдодларни тайёрлаб беришни мақсад қилган.

Унда 3 ёшдан 7 ёшгача битта цикл, 7 ёшдан 11 ёшгача битта циклда таълим жорий қилинади.

Жойлар чегараланган. 7-11 ёш оралиғидаги болалар учун бор йўғи 60та ўрин. Қолган 9та ўрин гранд асосида тақдим этилади.

2006-07 (23)

2007-08 (23)

2009-10 (23)

Барча тоифадаги машғулотлар шартнома тўлови асосида бўлади. 7-11 ёш вакиллари учун 3 тадан гранд (бепул) ажратилади. У истеъдодли тарбияланувчилар учун тақдим этилади.

Ўзбекистондаги мураббийлар малакасини ошириш борасида, ОФК инструктори Ислом Аҳмедов шуғулланади. Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар Германияда ўз малакаларини ошириб қайтадилар. Шу билан бир қаторда, немис мутахассислари истеъдодларни саралаш учун пойтахтимизга ташриф буюрадилар. 

"НБУ Осиё" спорт аренаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган лойиҳада фарзандингиз нафақат футбол, балки, спортнинг сузиш, теннис, акробатика, шаҳмат, енгил атлетика турлари билан ҳам шуғулланади. Ундан ташқари, клуб фарзандингизни мактабдаги таълим олиш жараёнини ҳам жиддий назорат қилади. Статистикага кўра футбол клубларидан тарбия топаётган ўсмирларнинг 10% кейинчалик футболчи бўлиб ўз йўлини топади. "JFL-Tashkent" фалсафасига кўра, футболчи бўла олмаган бола ҳаётда бошқа касб билан ўз ўрнига эга бўлиши лозим. 

Клуб аъзолари ҳар ойнинг биринчи шанбасида маданият кунини ўтказадилар. Унда болалар ёзувчилари иштирокидаги учрашувларда иштирок этадилар. Музей ва театрга ҳамда тарихий обидаларимизга (Самарқанд, Бухоро...) саёҳатлар амалга оширилади.

4 март куни 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар машғулотларни бошлайдилар. 

1 апрель куни катта ёшдаги футболчилар ўз юришларини бошлайдилар.

29 март куни мактабнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган юлдузларимиз қатнашадилар.

Бизнинг шиор, Сизнинг фарзандингиз, бизнинг фарзандимиз!

Маълумот учун телефон: +99894 639-4699 (соат 10:00дан 20:00га қадар)

"JFL-Tashkent" ижтимоий тармоқларда:

Facebook: "JFL-Tashkent" 

Telegram: "JFL-Tashkent" 


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика