Жезус фаолиятини "Фиорентина"да давом эттириши мумкин

23 янв 2020, 23:23
Бразилиялик ҳимоячи "Рома"ни тарк этиши кутилмоқда.

"Рома" ҳимоячиси Жуан Жезус Рим клуби асосий таркибидаги ўрнини йўқотгани боис тез орада "Фиорентина" таркибида пайдо  бўлиши кутилмоқда. "Football Italia" нашри хабарига кўра, "бинафшаранглилар" Жезусни кейинчалик 4 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишади.

28 ёшли ҳимоячи жорий мавсум умумий ҳисобда 4 ўйинда майдонга тушди холос.

Маълумот учун, Флоренция клуби А Серия мусобақа жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›