Жейми Варди Рунининг натижасига яқинлашиб олди
08 июл 2020 07:56
Янгиликлар
Жейми Варди Рунининг натижасига яқинлашиб олди
“Лестер” АПЛ 34-тури доирасида “Арсенал” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
“Тулкилар”нинг ягона голига Жейми Варди муаллифлик қилди. Бу Варди учун АПЛ доирасида “Арсенал” дарвозасига урилган 10-гол бўлди. “Тўпчилар”га гол уриш бўйича энг яхши натижа эса “Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон” клублари собиқ ҳужумчиси, айни дамда “Дерби Каунти” сафида ҳаракат қилаётган Уэйн Рунига тегишли. Руни “Арсенал” дарвозасига 12 та гол урган. Шунингдек, Робби Фаулер (“Ливерпуль” собиқ ҳужумчиси) ва Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”) ҳам “Арсенал”га 10 тадан гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар