Жеррард: "Менинг орзулар жамоамда Роналдуга ўрин йўқ"

Alisher
10 янв 2020, 12:17
"Рейнжерс" бош мураббийи Стивен Жеррард ўзининг орзулар жамоаси ҳақида гапирди.

"Шундай футболчилар борки, уларнинг даражаси бошқаларникидан кескин фарқ қилади. Роналду ва Месси эса шундайлардандир. Фақатгина Криштиану менинг орзулар жамоамга кирмайди. 

Мен жамоасига фойда келтирадиган ўйинчиларни танлайман. Мен учун индивидуализм эмас, жамоавий сифат муҳим", - дейди Жеррард.

Шунингдек Жеррард барча даврларнинг топ-футболчилари рўйхатига Жанлуижи Буффон, Паоло Мальдини, Зинедин Зидан ва Роналдиньоларни киритди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail