Жеррард: "Челси" Лэмпардга ёрдам бериши керак эди"
26 янв 2021 01:10
Янгиликлар
Жеррард: "Челси" Лэмпардга ёрдам бериши керак эди"
"Глазго Рейнжерс" бош мураббийи Стивен Жеррард "Челси" бош мураббийлигидан кетган Фрэнк Лэмпард ҳақида гапирди.
"Лэмпард учун жуда хафа бўлдим. Фикримча, клубдагилар бироз шошилди. Батафсил маълумотларни билмайман. Клубдаги ички атмосфера, футболчиларнинг бир-бирига муносабати ҳақида хабарим йўқ.
Тўғрисини айтсам, клубдагилар Лэмпардга қўл чўзиб, қўллаб-қувватлайди деб ўйлагандим. Ҳа, "Челси" оғир даврларни бошидан ўтказмоқда. Бир томондан олиб қарасак, унинг истеъфосидан унчалик хайратланганим ҳам йўқ", - деди Жеррард.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар