Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин
13 ноя 15:51
Янгиликлар
Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин
"Астон Вилла" собиқ устози Стивен Жеррард мураббийлик фаолиятига қайтишга яқин.
Журналист Грэм Бэйлининг сўзларига кўра, "Ливерпуль" собиқ сардори "Мидлсбро" бош мураббийи лавозимига асосий даъвогарга айланди. Клуб кутилмаганда жамоани тарк этиб, "Вулверхэмптон"ни бошқаришга кетган Роб Эдвардснинг ўрнини босувчи мураббий изламоқда.
Жеррард 2025 йил январь ойида Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" жамоасини тарк этганидан бери ишсиз. "Мидлсбро" президенти Стив Гибсон узоқ вақтдан бери Стив Жини идеал номзод деб билади.
Жеррарддан ташқари, "Мидлсбро"нинг шорт-листида Алекс Нил, Тони Моубрей, Пол Хекингботтом, Гари О’Нил, "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси Робби Кин ва Марк Робинс бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар