"Женоа" клубнинг Америка инвестицион фирмасига сотилишини эълон қилди
23 сен 2021 16:28
Янгиликлар
"Женоа" клубнинг Америка инвестицион фирмасига сотилишини эълон қилди
"Женоа" клубнинг аксарият акциялари Американинг "777 Partners" инвестицион фирмасига сотилишини эълон қилди.
Фирма 99,9 фоиз акцияни сотиб олди, шунингдек олдинги раҳбар Энрико Прециози директорлар кенгашидаги ўрнини сақлаб қолади, бош директор Аллесандро Зарбано эса клубда ишлашда давом этади.
Битим нархи ҳақида хабар қилинмаяпти, аммо Calciomercato'нинг манбаларига кўра, у 150 миллион еврони ташкил этади.
"Женоа" айни дамда Италия чемпионатида 5 ўйиндан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 16-ўринда бормоқда.
Фикрлар