Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди
06 июн 08:55
Янгиликлар
Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди
Женнаро Гаттузо "Хайдук" бош мураббийи лавозимини тарк этди.
Бу ҳақда Хорватия клуби расмий сайти хабар берди.
Мутахассиснинг жамоа билан шартномаси томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган. Италиялик бу жамоада ўтган йили иш бошлаган. 2024/2025 йилги мавсум якунида “Хайдук” чемпионлик учун даъвогар эди, бироқ Хорватия чемпионати олий дивизиони турнир жадвалида 63 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.
Бунгача Гаттузо “Сион”, “Палермо”, ОФИ, “Пиза”, “Милан”, “Наполи”, “Валенсия” ва “Марсел” клубларини бошқарган. Неаполликлар билан мутахассис Италия кубогини қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар