UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 00:21"Интер" — "Лацио". Таркиблар маълум  2 00:18"Лион" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  57 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  81 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  9 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  27 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди Янгиликлар

ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди

ЖЧ U-17 "J" гуруҳ 2-тур доирасида Ирландия — Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтди.

ЖЧ-U17. "J" гуруҳи. 2-тур.

Доҳа. "Aspire Academy". 9 майдон.

Ирландия — Ўзбекистон 2:1

Гол: Абубакир Шукуруллаев 19', Грэди Макдоннелл 32', Майкл Нонан 75',

Бош ҳакам: Мерифе Абду (Камерун)

Ёрдамчи ҳакамлар: Робле Элейе, Доэ Жоэль (Жибути)

Захира ҳаками: Ҳамза Ал-Фориқ (Марокаш)

Комиссар: Гупта Ави (Ҳиндистон)


Ирландия: 1.Алек Нонан, 4.Ойсин Макдонаг, 5.Винни Леонард, 6.Рори Финнеран, 7.Гради Макдоннелл (с), 9.Майкл Нонан, 10.Рамон Мартос, 11.Жейден Уме, 12.Райан Батлер, 13.Аде Соланке, 17.Макс Ковалёвскис

Захира: 16.Жорж Молоне, 21.Коре Шеридан, 2.Жош Куллен, 3.Финн Шерлок, 8.Киан Макмахан-Браун, 14.Гавин Макатир, 15.Виктор Ожианвуна, 18.Броди Ли, 19.Годнес Огбонна, 20.Син Спайт

Ўзбекистон: 21.Нематуллоҳ Рустамжонов, 3.Муҳаммад Ҳакимов, 4.Мўминхон Баходирхонов (с), 7.Садриддин Ҳасанов, 10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 11.Сайфиддин Содиков, 13.Абдулмалик Анваров, 15.Муҳаммадали Мусаханов, 16.Азизбек Абдумўминов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов

Захира: 1.Иброҳим Шокиров, 12.Баходир Избасканов, 2.Қаҳрамон Турғинов, 5.Амирхон Мурадов, 6.Мирзазиз Абдукаримов, 8.Абдусамад Саидов, 14.Беҳруз Саидмуродов, 17.Жамшидбек Рустамов, 20.Асилбек Алиев, 9.Нурбек Сарсенбаев


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Афсуски, Исломбек Исмоилов шогирдлари. ирландиялик тенгдошларига 2-1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

90+2. Огоҳлантириш. Жамшибдек Рустамов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Бош ҳакам иккинчи бўлимга олти дақиқа қўшиб берди.

88. Огоҳлантириш. Амирҳон Муродовга майдон марказидаги қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилди.

85. Рустамов бурчак зарбасини амалга оширди. Муродовнинг зарбаси эса дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

84. Ўзгариш! Азизбек Еримбетов ўрнига Амирҳон Муродов майдонга тушди.

83.  Баҳодирҳоновнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

75. ГОЛ! Майкл Нонаннинг голи Ирландия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

73. Ўзгариш! Муҳаммад Ҳабибуллаев ўрнига Жамшидбек Рустамов майдонга тушди, Садриддин Ҳасанов ўрнини Абдусамад Саидов эгаллади.

71. Нематуллоҳ Рустамжонов рақибнинг хавфли зарбасини бартараф этди.

67. Нематжонов бурчак зарбасидан оширилган тўпни эгаллаб олди.

65. Содиқовнинг қанотдан узатган пасини якунлайдиган футболчи топилмади.

62. Абубакир Шукуруллаев ўнг қанотдан дарвоза томон зарба йўллади. Рақиб дарвозабони эса зарбани қайтариб юборди, қайтган тўпга Муҳаммад Ҳабибуллаев эга чиқди, бироқ ҳимоячилар Ҳабибуллаев зарбасини тўсишди.

61. Ўзгариш! Азизбек Абдумўминов ўрнига Асилбек Алиев майдонга тушди.

57. Сайфиддин Содиқов рақиб жарима майдончасида йиқилди, аммо бош ҳакам вазиятга эътибор қаратмади.

51. Ирландия қанотдан ҳужум уюштирди, аммо дарвозага йўлланган зарба ўта ноаниқ.

46. Жарима зарбасидан ўзатилган тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.

45. Ирландия таркибида ўзгариш. Макс Ковалёвскис ўрнига Виктор Ожианвуна майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+4. Ойсин Макдонагнинг қўлига тўп тепди ва терма жамоамиз VAR challenge имкониятидан фойдаланди, аммо бош ҳакам 11 метрлик зарба белгиламади.

Биринчи бўлим якунига тўрт дақиқа вақт қўшиб берилди.

45+2. Рори Финнеран Рустамжонов дарвозаси томон кучсиз зарба йўллади.

45. Азизбек Абдумўминов бурчак зарбаси ишлаб олди.

41. Сайфиддин Содиқ ўз қанотидан ҳужум уюштирди, аммо рақиб ҳимоячиси пасни бартараф этди. Бурчак зарбаси бизнинг фойдамизга.

40. Огоҳлантириш! Азизбек Абдумўминовга майдон марказидаги қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилди.

35. Терма жамоамиз тўпни кўпроқ назорат қилмоқда.

32. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди. Чап қанотдан узатилган тўпни Грэди Макдоннелл боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди.

Исломбек Исмоилов бош ҳакам қарорларидан норози. Бош мураббий ҳиссиётларга берилди, ёрдамчи ҳакам эса мураббийимизни тинчлантирди.

25. Ирландия ўйинни назорат қила бошлади.

19. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! Абубакир Шукуруллаев майдонга марказида тўпни олиб қўйди ва ҳужумни бошлади. Ҳужум эса гол билан якун топди. Гол муаллифи ҳам Шукуруллаев.

16. Ирландия чап қанотдан ҳужум уюштирди, аммо бош билан йўлланган зарба ноаниқ эди.

14. Сайфиддин Содиқов рақиб дарвозабони билан бирга-бирга чиқди, аммо ирландиялик дарвозабон зарбани бартараф этди.

13. Макс Ковалёвскис ўнг қанотдан пасни амалга оширди, аммо Рустамжонов тўпни осонликча ушлаб олди.

9. Абдулмалик Анваров ҳаводаги тўқнашувда боши билан рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар майдонда.

7. Терма жамоамиз тўпни рақибдан кўра кўпроқ назорат қила бошлади.

Арсен Венгер ўсмирларимизнинг ўйинини бевосита стадиондан кузатмоқда.

4. Абдулмалик Анваров темар жамоамизнинг дастлабки зарбасига муаллифлик қилди. Узоқ масофадан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

2. Ирландия бурчак зарбаси ишлаб олди.

1. Учрашувдаги дастлабки фол Ирландияга фойдасига бўлди.

1. Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон!

Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва икки мамлакат мадҳиялари янгради. Учрашув бошланишига саноқли сониялар қолди.

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. 

Гол: Абубакир Шукуруллаев 19'



Рейтинг: +10   

Фикрлар

+19   
08 ноя 21:49:00
Жамшид Ярашов
Шеф! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Отарчиларни стадиондан хайдаш керак. Фақат асаб тегяпти.
Тўғри айтасиз.ЎФАга айтиш керак бу барабанларни олиб ташлаш керак кавказ асираси миллион алых роз нима керак ўзи умуман тушунмайман
+15   
08 ноя 21:07:26
Шеф!
Отарчиларни стадиондан хайдаш керак. Фақат асаб тегяпти.
+11   
08 ноя 21:40:04
Zohidjon Usarov
Йигитлар шошиб куп хато киляпти жисмоний тайёргарлик хам жуда зур эмас.
+10   
08 ноя 22:44:22
Азим Исмаилов
Бизниларни Ирландия пастга туширди Бу бизга худо хохласа факат фойда булади
+8   
08 ноя 21:37:15
Bek Bek
Yaqqol Penalti edi Bermadi Hakam. Hakamga e'tirozlar kop, kop jabhada Irlandiyaga yon bosyapti. Hakamlar bilan ham kurashamiz ekan shekilli bu turnirda
+7   
08 ноя 23:03:44
Farid
Yutganda maqtab yutkazganda yer bilan bir qilmaylik akalar ! Bu bollar endi futbolga kiryapti. Xali musobaqa xam oldindan ! Olga yigitlar biz siz bilan. Olg'a Islombek
+7   
08 ноя 22:47:23
R Kamolv
Илтимос бунака бемани мусикаларни йигиштиринглар жими жими жими хажа хажа хажа шухам мухлисликми ундан бура бирорта мазмунли ватанни эслатадиган мусикангни чал бефаросатлар
+7   
08 ноя 22:45:52
Soccerland777
kuchimiz yetmadi.
+7   
08 ноя 22:30:59
Jasur Uzb
Жамшид Ярашов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри айтасиз.ЎФАга айтиш керак бу барабанларни олиб ташлаш керак кавказ асираси миллион алых роз нима керак ўзи умуман тушунмайман
Abduraxmon fozilovni yo‘qotish kerak. Ko‘zi blaaaa
+6   
08 ноя 22:50:11
Rasul Xasanov
Бугун Узбекистон узига ухшамади пас беришда брак хаддан зиод куп жахон чемпионатни олдидан 5та уйинчини алиштириб олиб кетди чемпион составдан балки шундандир уйинчиларни юзида олов курмадим жуда ланж уйнашди Мураббий ютказди
+6   
08 ноя 19:39:10
o1o
Omad ukalarim biz duodamiz
+5   
08 ноя 22:43:20
R Kamolv
Мана бизни Махалий мураббийларни ахволи захирани ахволихам 0 бу мурабийни маглубияти захирани кучайтиролмаган ку́п холларда Футболчилар бир бирларини тушунмаябди хутди бугун кургандек бир бирларини
+4   
09 ноя 00:23:30
Isroiljon Qosimov
Негативмас бу хақиқат,Ислом Исмоилов болаларни тайёрлай олмаган ЖЧга.Жисмонан ўта ночор холатда.
+4   
08 ноя 23:14:20
Redminote13
Ирландия Панамага қандай голлар урган бўлса бизга хам худди шундай усулда иккита гол урди, 9 рақамли ўйинчиси хар сафар бўш қолдирилди ва марказга тўпни узатди. Бу бизни мураббийни хатоси. Баъзи ўйинчиларимиз халитдан оз бўлсада юлдузлик касалига чалинибди. Бизникилар ўта ўзига ишонвариш яхшиликка олиб келмаслини билиб олган бўлса бўлди.
+4   
08 ноя 21:41:17
Soccerland777
Каннаваро таркибни эълон қилди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика