UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  24 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

ЖЧ саралаш. Иккита йўлланмага учта даъвогар: ким дўпписини осмонга отади? Янгиликлар

ЖЧ саралаш. Иккита йўлланмага учта даъвогар: ким дўпписини осмонга отади?

Теглар :  ЖЧ саралашОсиё
Осиёда жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг учинчи босқич тугашига 2 тур қолди.

Айни пайт "B" гуруҳида жуда қизиқ вазият юзага келган. Негаки тўғридан-тўғри иккита йўлланма учун учта терма жамоа кураш олиб боряпти. Гуруҳ пешқадами Саудия Арабистони 19 очко тўплаган бўлса, Япония 18 очко билан иккинчи, Австралия эса 15 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди. 

27 январь ва 1 февраль кунлари ўтказилган икки турда Саудия Арабистони ғалаба ва мағлубият қайд этди. Эрве Ренар шогирдлари уйда Уммонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, сафарда Японияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Япония кетма-кет иккита баҳсни ҳам бир хил 2:0 ҳисобида якунлади. "Самурайлар" дастлаб Хитойни, сўнгра Саудия Арабистонини худди шу ҳисоб билан мағлуб этишди. Австралия эса бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди. "Кенгурулар" аввалига Вьетнамни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейин сафарда Уммон билан 2:2 ўйнашди.


Шундай қилиб қишки ўйинларда Япония 6, Австралия 4 ва Саудия Арабистони 3 очко тўплади. Мана шу 6 очко туфайли Япония терма жамоаси гуруҳдаги аҳволини анча яхшилаб олди ва эндиликда пешқадам Саудиядан атиги бир очкога ортда қоляпти. Ваҳоланки, учинчи босқич бошида японлар учта ўйиндан иккитасида мағлубиятга учраганди. 

Гуруҳ ўйинлари тугашига 2та тур қолганини ҳисобга олсак, буёғига кураш янада қизғин кечиши турган гап. Зеро, ҳар учала терма жамоада ҳам тўғридан-тўғри ЖЧ-2022га бориш имконияти мавжуд. Лекин фақат кимгадир жуда алам қилади, чунки гуруҳда учинчи бўлиб, плей-оффда қолади. 

24 март. 9-тур

Австралия - Япония

Хитой - Саудия Арабистони

29 март. 10-тур

Япония - Вьетнам

Саудия Арабистони - Австралия

Охирги икки турда уч жамоанинг ўйинлар тақвими шундай кўриниш олган. Австралия терма жамоасини бирмунча қийин тақвим кутмоқда: улар ҳам Япония, ҳам Саудия Арабистони билан ўйнайди.

P.S. Гуруҳдаги қолган уч жамоа - Уммон, Хитой ва Вьетнам жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси билан хайрлашиб бўлди. Бу жамоаларда ҳатто 3-ўринни олиш учун ҳам имконият қолмаган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика