UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   0 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  1 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  8 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  11 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  26 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5

ЖЧ-2026 саралаши. Теҳронда дуранг ўйнадик Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Теҳронда дуранг ўйнадик

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Эрон – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи, 8-тур
Эрон - Ўзбекистон 2:2 ТУГАДИ
25.03.2025. "Озоди" стадиони, Теҳрон. 21:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар
: Аҳмад Абу Бакар Ал Каф, Абу Бакар Салим Ал Амри, Рашид Ҳамид Ал Гаити, Қосим Матар Ал Ҳатми (барчаси Ўмон)
VAR: Тақи Ал Жаафари (Сингапур)
AVAR: Абдул Ҳаннан (Сингапур).

Гол: Хожимат Эркинов  (Фарруҳ Сайфиев) 16, 0:1, Меҳди Тареми 51, 1:1, Аббос Файзуллаев 55, 1:2, Меҳди Тареми 82, 2:2

Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Солиҳ Хардани, 4.Шожае Ҳалилзода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Алиризо Жаҳонбаҳш, 9.Меҳди Тареми, 10.Меҳди Гайеди, 13.Ҳуссайн Канани, 14.Саман Ғоддос, 20.Сардор Азмун.
Захира: 12.Пайам Ниазманд, 22.Ҳуссайн Ҳуссайни, 3.Муҳаммад Горбани, 8.Муҳаммад Жавад, 11.Али Голизода, 15.Амин Ҳазбави, 16.Амирҳуссайн Ҳуссайинзода, 17.Муҳаммад Карими, 18.Али Алипур, 19.Али Неъмати, 21.Омид Нурафкан, 23.Аря Юсуфи.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 15.Умар Эшмуродов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 9.Одил Ҳамробеков, 7.Отабек Шукуров, 22.Аббосбек Файзуллаев, 20.Ҳожимат Эркинов (11.Русланбек Жиянов, 65), 14.Элдор Шомуродов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 10.Бобир Абдихолиқов,  13.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Абдурауф Бўриев, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Зафармурод Абдираҳматов, 21.Дилшод Комилов, 23.Иброҳимҳалил Йўлдошев.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 



Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

82. ГОЛ. Тареми учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Юқоридан келган тўпни Тареми дарвозамизга жойлади.  

78. УУУУ. Ўткир Юсупов бурчакдан келиб тушган тўпни қайтарди. Юрак дори керакмас. 

73. Эҳ, Аббос қулай имкониятни қўлдан бой берди. Бейронванд тўпга чиқиб келди. 

68. Жарима майдончамиз ичида нималар бўлиб кетди? Бир амаллаб ҳужумни қайтардик. Юсупов, Ҳусанов, Ашурматов тўпни бартараф этишди. 

65. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Хожимат Эркинов ўрнига Русланбек Жиянов тушди. 

64. Олдинда тўпни ушламоқдамиз.

63. ЗАРБАА. Шомуродовнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди. 

60. Яна 30 дақиқадан ошиқ чидаб берайлик йигитлар. Биз мундиалга боришимиз керак. 

53. ГООООООООООООООООООООЛ. АБООООООС ФАЙЗУЛААААЕЕЕЕВ. У терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Файзуллаевнинг жарима зарбасидан узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан айланиб дарвозадан жой олди. 

51. ГОЛ. Таремининг кучли зарбаси дарвозамиздан жой олди. 

49. Гол эмас деб топилди. Ўйин давом этади. 

48. ГОЛ. Ўзбекистон учрашувда ҳисобни очган эди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. ВАР вазиятни кўрмоқда. 

46. Олға йигитлар, олға Ўзбекистон!

Иккинчи бўлим бошланди. 


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+3. Сўнгги дақиқаларда тўп бизда. 

45+1. Азмуннинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Нима учун?

42. Гайедининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

38. Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. 

33. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. 

29. УУУУХ. Азмун кечирди. У бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди. Огоҳлик қўнғироғи бу.

25. Ўткир Юсуповдан ажойиб сейв. У жарима майдончаси ичида Гайедининг зарбасини қайтарди. Ашурматов Гайедини эътиборсиз қолдирганди. 

19. ЗАРБААААА. Шукуровнинг елка билан йўллаган зарбасини форслар посбони қайтариб юборди. Бўшашмаймиз. 


16. ГОООООООООООООООООООООООЛ. ЭРКИНООООВ. Эрон дарвозаси ишғол қилинди. Ҳа, "Озоди"да Эронга гол урдик. Элдор бошлаган ҳужумни Сайфиев давом эттирди ва жарима майдончаси ичидаги Эркиновга узатди. У қулай имкониятдан фойдаланди.

14. Ўткир Юсупов Жаҳонбаҳшнинг боши билан йўллаган зарбасини қайтарди. Форсларни ҳаддан ташқари яқинлаштириб юбормоқд

13. Эрон ўнг қанотдан жарима майдончамизга кириб борди ва бурчак зарбасини ишлади. 

9. Зарба! Азмун томонидан йўллаган зарба рақиб дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди. 

6. Хавфли вазият! Файзуллаев чап қанотдан олдинга бориб, жарима майдони томон пас берди, аммо Эркинов тўпни ўзига бўйсундира олмади.

3. Гайеди ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун Эрон оқ, Ўзбекистон кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

- "Озоди" стадиони ўйинга шай ҳолатда. 

- Учрашув 21:00да старт олади. 

Рейтинг: +107   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика