ЖЧ-2022 саралашидаги гуруҳдошларимиз кеча ўзаро ўйин ўтказишди
31 июл 2019 13:06
Янгиликлар
ЖЧ-2022 саралашидаги гуруҳдошларимиз кеча ўзаро ўйин ўтказишди
Ушбу мусобақада жами 9та терма жамоа иштирок этмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси ЖЧ-2022 саралашида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган бир йўла учта терма жамоа Саудия Арабистони, Фаластин ва Яман Ғарбий Осиё Чемпионатида қатнашмоқда.
Кеча "А" гуруҳидан ўрин олган 1-тур ўйинлари ўтказилди. Қизиғи учрашувлардан бирида Фаластин ва Яман тўқнаш келишди. Баҳс тақдирини битта гол ҳал қилди. 27-дақиқада фаластинликлар вакили Ёсир Ҳамид боши билан Яман дарвозасига гол урди - 1:0.
"B" гуруҳидан жой олган Саудия Арабистони илк учрашувни 4 август куни Кувайтга қарши ўтказади.
Фаластин - Яман 1:0
Гол: Ёсир Ҳамид 27.
Фаластин: Рами Ҳамада, Шоди Шабан, Маҳмуд Абуварда, Одай Даббағ, Муҳаммад Балаҳ, Абдаллаҳ Жобир, Абдаллатиф Ал Баҳдари, Муса Башир, Ёсир Ҳамид, Ислом Батран, Муҳаммад Дарвиш.
Яман: Салим Саид, Аҳмад Абдулвоҳид, Муҳаммад Умар, Мудир Ал Радаеи, Аҳмад Ал Сарури, Аҳмад Саид, Муҳсин Ҳасан, Абдулвасеа Абд Моҳд, Муфид Жамал, Тафиқ Эмад, Муҳаммад Ба Ровис.



TAS-IX эмас
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар