UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  0 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. "B" гуруҳи жамоалари Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. "B" гуруҳи жамоалари

5 сентябрь куни Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раундига старт берилади.

Маълумки, саралашнинг ушбу босқичида 40та жамоа қатнашади. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши тўртта иккинчи ўрин эгаси кейинги босқичга йўл олиш билан бирга Осиё Кубоги-2023 йўлланмасини ҳам қўлга киритади. 

Қуйида "B" гуруҳи жамоаларига тўхтатиб ўтамиз. Бу гуруҳда Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Қувайт ва Непал ўзаро баҳс олиб боради. 


АВСТРАЛИЯ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 46

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Чемпион (2015) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: 1/8 финал (2006) 

Бош мураббий: Грехэм Арнольд (Австралия)


Австралия гарчи ЖЧ-2018да гуруҳдан чиқа олмаган ҳамда Осиё Кубогида чорак финалда ўз юришини тўхтатган бўлса-да, барибир Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобоанади. Шубҳасиз, Австралия терма жамоаси 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалга бориш учун энг асосий номзодлардан бири. 


ИОРДАНИЯ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 99

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Чорак финал (2004,2011) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Витал Боркельманс (Бельгия)


Иордания Осиё Кубоги-2019 гуруҳ босқичида Австралияни мағлуб этиб ўзига хос сенсация кўрсатди. Жамоа бош мураббийи Витал Боркельманс жамоани шакллантириш устида қаттиқ меҳнат қиляпти. 


ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 125

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: 3-ўрин (1960) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Луис Ланкастер (Англия)


Гуруҳда Хитой Тайпейига осон бўлмайди. Лекин шу йилнинг январь ойида терма жамоани қабул қилиб олган Луис Ланкастер бошқача фикрда. Англиялик мураббий ўз жамоаси билан ҳеч бўлмаса Осиё Кубогига боришни мақсад қилган. 


ҚУВАЙТ 

ФИФА рейтингидаги ўрни: 156

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Чемпион (1980) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (1982) 

Бош мураббий: Ромео Йозак (Хорватия)


ФИФАнинг дисквалификация қарори туфайли Қувайт терма жамоаси маълум муддат катта футболдан четда қолди. Эндиликда бу жамоага яна халқаро майдонда тўп тепиш имкони берилди. Қувайт буёғига аввалги мавқеини тиклашга ҳаракат қилади. 


НЕПАЛ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 166

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Ҳали қатнашмаган

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Йохан Калин (Швеция)


Бошқалар қатори Непал ҳам нимагадир эришишга умид қилмоқда. Бу жамоа асосан уй учрашувларида очко йиғишга ва шу орқали ўз мухлисларини хурсанд қилишга уриниб кўради. 


Сентябрь ойида бўладиган ўйинлар: 


5 сентябрь

Хитой Тайпейи - Иордания

Қувайт - Непал


10 сентябрь

Қувайт - Австралия

Хитой Тайпейи - Непал


ЖЧ-2022 саралаш босқичи. "A" гуруҳи жамоалари

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика