UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 02:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  31 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  19 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. "A" гуруҳи жамоалари Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. "A" гуруҳи жамоалари

5 сентябрдан Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг иккинчи раундига старт берилади.

Маълумки, саралашнинг ушбу босқичида жами 40та жамоа қатнашади. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши тўртта иккинчи ўрин эгаси кейинги босқичга йўл олиш билан бирга Осиё Кубоги-2023 йўлланмасини ҳам қўлга киритади. 

Қуйида "A" гуруҳи жамоаларига тўхтатиб ўтамиз. Бу гуруҳда Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив ва Гуам ўзаро баҳс олиб боради. 


ХИТОЙ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 71

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Финалчи (1984, 2004)

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (2002) 

Бош мураббий: Марчелло Липпи (Италия)

 

Хитойда футбол 2002-2004 йиллар оралиғида яхшигина ривожланди ва бир нечта кучли маҳаллий футболчилар етишиб чиқди. Хитой термаси ЖЧ-2002 саралаш ўйинларида бизни ортда қолдириб, жаҳон чемпионатига йўл олганди. Бу жамоа шунингдек, 2004 йил ўз майдонида ўтказилган Осиё Кубогида финалга қадар етиб бориб, якунда иккинчи ўринни эгаллаган. Осиё Кубокларида мунтазам иштирок этиб келаётган Хитой яна бир бор жаҳон чемпионатига чиқишга уриниб кўради. 


СУРИЯ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 87

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (6 марта) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Фажр Иброҳим (Сурия)


Сурия ЖЧ-2018га чиқишга яқин келганди, бироқ уларнинг йўлига Австралия дов бўлди. Осиё Кубогида эса Сурия яна ўзини кўрсата олмади ва ўз иштирокини гуруҳда якунлади. Шунингдек, бу жамоа Ғарбий Осиё чемпионатида ҳам ўзидан яхши таасурот қолдирмади. "A" гуруҳи жамоалари орасида фақат Сурияни маҳаллий мураббий бошқармоқда. Сурияликлар Фажр Иброҳим қўл остида қанчалик узоққа боришини вақт кўрсатади. 


ФИЛИППИН

ФИФА рейтингидаги ўрни: 126

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (2019) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Горан Милойевич (Сербия)


Филиппин Осиё Кубоги-2019да ҳаммани ҳайрон қолдиришга ҳаракат қилди. Бу жамоа ўз тарихида биринчи бор қитъа биринчилигида иштирок этди. Охирги йилларда Филиппинда ҳам футбол ривож топди дея оламиз. Энди улар ЖЧ саралаш баҳсларида ҳам юқори марраларни кўзламоқда. 


МАЛЬДИВ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 152

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Ҳали қатнашмаган 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган

Бош мураббий: Петар Сегрт (Хорватия)


Мальдив терма жамоаси намойиш этаётган ўйини билан мақтана олмайди. Умуман бу жамоанинг натижалари йўқ ҳисоби. Фақат ЖЧ-2006 саралаш баҳсида Жанубий Корея билан 0:0 ўйнаб, ўзига хос сенсация юзага келтирганди. Бу сафар нима бўлишини эса ўйинлар бошлангач билиб оламиз. 


ГУАМ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 190

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Ҳали қатнашмаган 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган

Бош мураббий: Карл Додд (Австралия)


Гуам асосан ўз уйида кучли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. Мутахассислар жамоа Карл Додд қўл остида ўсишга эришди дейишмоқда. Ўтиш ўйинларида Гуам Бутанни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб иккинчи раундга етиб келди. Эндиликда ўз дарвозасидан кўп гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. 


Сентябрь ойида бўладиган ўйинлар: 

5 сентябрь

Гуам - Мальдив

Филиппин - Сурия 


10 сентябрь

Гуам - Филиппин

Мальдив - Хитой

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика