UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  31 18:34Суперлига. ОКМК - "Насаф": Асосий таркиблар маълум  2 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал) Янгиликлар

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал)

Бироз олдин, Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Баҳсда ҳамюртларимиз Қудрат Худойқуловнинг дубли Азиз Абдураҳмонов голи эвазига европа вице-чемпионини 3:0 ҳисобида таслим этишга эришди. Дастлабки турда эса Евро-2021 бронза медали соҳиби Польша 3:1 натижаси билан мағлуб этилганди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда польшаликлар Танзанияни йирик (3:0) ҳисобда устун келишди. Шу тариқа, Рустам Меҳмонов шогирдлари “ўлим гуруҳи”да биринчи ўринни муддатидан олдин ҳал этган ҳолда 1/8 финалга йўл олди.

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасига кейинги босқичда А/Б/C/Д гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоалардан бири рақиблик қилади. Мазкур раунд баҳслари 5 октябрга белгиланган. Унгача эса ҳамюртларимиз гуруҳ босқичидан ўрин олган охирги ўйинини эртага, 3 октябрь куни аутсайдер Танзанияга қарши ўйказади. Учрашув Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика