UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  9 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  22 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  20 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  382

ЖЧ-2022. Нидерландия АҚШни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Нидерландия АҚШни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Жаҳон Чемпионати нимчорак финали биринчи ўйини - Нидерландия - АҚШ учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали томоша қилишингиз мумкин.

ЖЧ-2022. Нидерландия - АҚШ 3:1

Голлар: Мемфис Депай (Дензел Дюмфрис) 10', Дэйли Блинд (Дензел Дюмфрис) 45+1', Хаджи Райт (Кристиан Пулишич) 76', Дензел Дюмфрис (Дэйли Блинд) 81'

Нидерландия: 23. Андрис Нопперт, 2. Юрриен Тимбер, 4. Вирджил ван Дейк, 5. Натан Аке (3. Маттейс де Лигт 90+'), 22. Дензел Дюмфрис, 17. Дэйли Блинд, 15. Мартен де Рон (7. Стивен Бергвейн 46'), 21. Френки де Йонг, 14. Дэви Классен (20. Тен Копмейнерс 46'), 8. Коди Гакпо (19. Ваут Вегорст 90+'), 10. Мемфис Депай (25. Хави Симонс 82'). 

Захира: 1. Ремко Пасвеер, 13. Джастин Бейло, 11. Стивен Бергейс, 9. Люк де Йонг, 6. Стефан де Врей, 26. Жереми Фримпонг, 18. Винсент Янссен, 12. Ноа Ланг, 16. Тайрелл Маласиа, 24. Кеннет Тейлор.

АҚШ: 1. Мэтт Тернер, 2. Сержиньо Дест (22. Деандре Йедлин 76'), 3. Уокер Циммерман, 13. Тим Риэм, 5. Энтони Робинсон (16. Джордан Моррис 90+'), 8. Уэстон Маккенни (19. Хаджи Райт 67'), 4. Тайлер Адамс, 6. Юнус Муса, 21. Тимоти Веа (11. Бренден Ааронсон 67'), 9. Хесус Феррейра (7. Джованни Рейна 46'), 10. Кристиан Пулишич.

Захира: 12. Итан Хорват, 25. Шон Джонсон, 23. Келлин Акоста, 20. Кэмерон Картер-Викерс, 14. Лука де ла Торре, 15. Аарон Лонг, 18. Шакил Мур, 17. Кристиан Ролдан, 26. Джозеф Скалли.

Огоҳлантиришлар: Тен Копмейнерс 60', Френки де Йонг 87'

Нидерланды

Мемфис Депай - 10', Дэйли Блинд - 45', Дензел Дюмфрис - 81'

Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/8-тур

03/12/2022, 20:00

1
:
3
Тугади

США

Хаджи Райт - 76'

Стадион: Khalifa International Stadium, 44846 томошабин

Бош ҳакам: Wilton Sampaio

45'
90'
10'  Мемфис Депай
10'  Дензел Дюмфрис
45'  Дэйли Блинд
45'  Дензел Дюмфрис
46'  Дэви Классен (Тен Копмейнерс)
46'  Мартен де Рон (Стивен Бергвейн)
60'  Тен Копмейнерс
81'  Дензел Дюмфрис
81'  Дэйли Блинд
83'  Мемфис Депай (Хави Симонс)
87'  Френки де Йонг
90'  Натан Аке (Маттейс де Лигт)
90'  Коди Гакпо (Ваут Вегорст)
46'  Хесус Феррейра (Джованни Рейна)
67'  Тимоти Веа (Бренден Ааронсон)
67'  Уэстон Маккенни (Хаджи Райт)
75'  Сержиньо Дест (Деандре Йедлин)
76'  Хаджи Райт
76'  Кристиан Пулишич
90'  Энтони Робинсон (Джордан Моррис)


90+6. Ўйин якунланди! Нидерландия - чорак финалга йўл олди!

90+3. АҚШ сўнгги дақиқаларда ҳужумларни тиндирмаяпти. Бироқ улардан самара чиқаётгани йўқ.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

86. Уокер Циммерман бурчакдан узатиб берилган тўпни Ришарлисон каби тўғрилаб олиб йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

83. Ўйиндаги интрига тезда "ўчди". Бироқ ҳали вақт бор ва АҚШ ўйинда фаоллик кўрсатмоқда.

Чап қанотдан узатиб берилган тўпни Дюмфрис ажойиб тарзда дарвозага йўллади ва гол урди!

81. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Дюмфрис ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда!

78. Депайнинг узатмасини Бергвейн дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвозага кирмади.

Ўнг қанотдан узатилган тўпни Райт ажойиб тарзда дарвозага йўллади ва гол урди!

76. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АҚШ ҳисобни қисқартирди!

75. Хаджи Райт дарвозабонни алдаб ўтиб, тўпни дарвозага йўллади, бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни Депай қайтариб юборди.

71. Нидерландиялик футболчининг узоқ масофадан зарба берди, Тернер қайтарди, қайтган тўпни Депай боши билан яна дарвозага йўллади, Мэтт эса яна бир марта тўпни қайтариб юборди.

70. Бурчакдан узатилган тўпга вен Дейк боши билан зарба берди, бироқ тўп ноаниқ кетди.

61. ЗАРБААА! Мемфис Депайнинг узоқ масофадан дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Тернер ажойиб тарзда қайтариб юборди.

54. Уэстон Маккеннининг чамаси 18 метрдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

52. Пулишич бир нечта ҳимоячидан ўтиб тўпни ерлатиб дарвозага йўллади, дарвозабон эса тўпни ушлаб олди.

50. Дюмфриснинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган хавфли пасини АҚШлик футболчи қайтариб юбормоқчи бўлиб тўпни дарвозага киритиб юборай деди, ушбу вазиятда Тернер тўпни қайтариб юборди.

49. Бурчакдан узатилган тўпни АҚШлик футболчилар дарвозага йўллашди, бу вазиятда Гакпо жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

Дензел Дюмфриснинг ўнг қанотдан ерлатиб марказга узатган тўпини Блинд дарвозага йўллади ва гол урди!

45+1. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Нидерландия ҳисобни иккитага оширди!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБААА! Тимоти Веанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нопперт ажойиб тарзда қайтарди!

36. АҚШликлар фаоллашиб қолди анча. Терма жамоа томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар хавфли тус олмаяпти.

26. Ўйин темпи юқори эмас. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда. 

18. Гакпо катта тезликда олдига юриш қилди, тўпни чапга - Блиндга узатди, унинг зарбаси эса анчагина ноаниқ кетди.

13. АҚШда яхши вазият бўлиши мумкин эди. Пулишич чап қанотдан олдинга ўтди, тўпни марказга узатди, бироқ рақиб ҳимоячилари фаол ҳаракат қилишди.

12. Ўтган вақт давомида АҚШ анча фаол эди, бироқ нидерландияликлар битта ҳужум, битта зарба ва битта голни амалга оширишди. 

Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мемфис ажойиб зарба билан дарвозага киритди!

10. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Депай ҳисобни очди!

9. Блинд олдинга юриш қилиб, тўпни Депайга узатди, Мемфис зарба бериш позициясига чиқиб борди, бироқ зарбага рақиб ҳимоячилари йўл қўймади.

7. АҚШликлар ҳужумда фаол. Бироқ ҳозирча якунловчи зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.

3. Дастлабки дақиқаларда америкаликлар фаол. Пулишич жуда қулай вазиятда дарвоза томон зарба берди, тўпни Нопперт қайтарди!

1. Ўйин бошланди!

Ҳар икки давлат мадҳияси янграмоқда.

Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика