ЖЧ-2018га чиқа олмаган Чили бош мураббийи ишдан кетди

Narzulla Saydullayev
11 окт 2017, 13:32
Чили устози Хуан Антонио Пицци Бразилиядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) истеъфога чиқишини маълум қилди.

«Ўтган ҳафтада айтгандим, вазифа бажарилмаса шартнома бекор бўлади.

Мен таркибни танлагандим, тактика ҳам меники, шу боис барча айб менда», — дейди Пицци.

49 ёшли мураббий терма жамоани 2016 йил январь ойида қабул қилиб олганди. Ушбу мураббий бошчилигида Чили Америка кубогида ғолиб бўлди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com