

Охирги 4та йўлланма соҳибларини яқин икки кун ичида билиб оламиз. Бугун ва эртага тунда Европада иккита плей-офф жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Чоршанба куни Тошкент вақти билан эрта тонгда Перу - Янги Зеландия учрашуви бўлиб ўтади. Шу куни соат 14:00да Австралия ўз уйида Гондурас билан беллашади.
Демак, Россиядаги Жаҳон чемпионатининг энг сўнгги йўлланмаси Австралияда ўз эгасини топади.
14 ноябрь 00:45 (душанбадан сешанбага ўтар кечаси)
Италия - Швеция
Биринчи ўйин: 0:1
15 ноябрь 00:45 (сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси)
Ирландия - Дания
Биринчи ўйин: 0:0
15 ноябрь 07:15
Перу - Янги Зеландия
Биринчи ўйин: 0:0
15 ноябрь 14:00
Австралия - Гондурас
Биринчи ўйин: 0:0




