UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  2 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

ЖЧ–2018 саралаши. Хитой – Ўзбекистон учрашувининг бошланиш вақти ва ҳакамлари Янгиликлар

ЖЧ–2018 саралаши. Хитой – Ўзбекистон учрашувининг бошланиш вақти ва ҳакамлари

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон ўйинига расмийларни тайинлади ва учрашув бошланиш вақтини белгилаб берди.

Мазкур ўйинни Шри-Ланка мамлакати вакиллари бўлган ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам вазифасини Кришанта Дилан Перера Хеттиканканамге бажаради. Унга қанотларда Приянга Намал Паллия Гуруге ҳамда Палита Парракрама Дение Гедара ёрдам беради.

Захира ҳаками вазифаси Куттиаппа Ражарантам Прашант Ражакришнага юклатилди. БАА вакили Али Муҳаммад Бужсаим Шри-ланкалик ҳакамлар ишига баҳо беради. Ўйин комиссари – Хоай Ан Ли (Вьетнам).

Хитой – Ўзбекистон учрашуви Ухань шаҳридаги Wuhan Sports Center майдонида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика