UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Шерзод Файзиев қаерда?   1 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  3 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  5 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  14 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  24 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1

ЖЧ-2018 саралаши. Осиёда етакчилар ўзларига келмоқда Янгиликлар

ЖЧ-2018 саралаши. Осиёда етакчилар ўзларига келмоқда

Сешанба куни қитъамизда Осиё ва жаҳон чемпионатлари бирлаштирилган саралаш босқичида 4-тур учрашувлари ўтказилди.

Бўлиб ўтган 16 учрашувнинг аксариятида олдиндан тахмин қилинган жамоалар ғалаба қозонишди. Фақат икки беллашувда қайд этилган дуранг натижа баъзиларни ажаблантирди, лекин ўша ўйинларни ҳам катта сенсация келтириб чиқарди деб айтиб бўлмайди. Баҳсларга батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

“А” гуруҳида Малайзия Саудия Арабистонини қабул қилди. 5 кун аввал БААдан 10та гол ўтказиб юборган малайзияликлар бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Бу сафар ҳам кўпчилик ушбу жамоадан йирик ҳисобда мағлубият кутганди, лекин 5 кун ичида кўп нарсалар ўзгаргандек туюлди. 70-дақиқада Сафиқ Раҳимнинг голидан кейин сенсация юз берадигандек туюлганди, бироқ 3 дақиқа ичида Тайсир Жассим ва Муҳаммад Саҳлави саудияликларни олдинга олиб чиқишди. 87-дақиқада эса трибуналардан майдонга қарата пиротехник воситалар улоқтирилди. Ҳакам Квок Ман Лиу учрашувни тўхтатишга қарор қилди. Мухлисларнинг тартибсизлиги энди Малайзияга қимматга тушади. Ўйин натижаси бекор қилиниб, мезбонларга техник мағлубият ёзилишини кутиш мумкин. Қолаверса, навбатдаги уй баҳсларини томошабинларсиз ўтказиш эҳтимоли катта. ОФК бундай ҳолатларга нисбатан жиддий иш кўради. Кичик қоидабузарликлар ҳам бирор ўйинни бўш трибуналар остида ўйнашга сабаб бўлади. Бу учрашувдаги вазият эса анча ёмонроқ кўриниш олди. Гуруҳдаги иккинчи беллашувда Фаластин илк бор ўз майдонида учрашув ўтказди. БАА термасини қабул қилган мезбонлар голсиз дурангга эришишди. Фаластин сафарда Саудияга ҳам жиддий қаршилик кўрсатганди. Бу жамоада ҳам яхши ижрочилар мавжуд, фақат уларга зарур шароитлар йўқ эди. Доимий йиғинлар ва ўйинлар ўтказиш орқали Фаластин бемалол ўртамиёналар сафидан ўрин эгаллай олади.


“В” гуруҳида Австралия ва Иордания йирик муваффақиятларини нишонлади. “Соккерузлар” Тожикистон меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Қитъамиз чемпионлари барча голларини иккинчи бўлимда урди. Миллиган ва Кейхиллнинг дубли эвазига Австралия 3-ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Ўтган турда ўз майдонида очко йўқотган Иордания эса аутсайдер Бангладеш дарвозасини меҳмонда 4 марта нишонга олди.

“С” гуруҳида эса Қатар ва Хитой кутилганидек рақибларидан устун келди. Қатар 5 кун олдин Хитой майдонидан очко билан қайтган Гонконгдан сафардан 3:2 ҳисобида устун келди. 87-дақиқагача йирик ҳисобда олдинда бораётган Қатар сал қолса ғалабани қўлдан чиқариб юбориши ҳам мумкин эди. Мезбонлар сўнгги дақиқаларда фарқни минимал даражага келтиришга улгуришди. Хитой эса Мальдив ороллари майдонидан 3:0 ҳисобидаги ютуқ билан қайтди. Ушбу гуруҳда кўп масала Қатар ва Хитойнинг ўзаро учрашувида ҳал этилса керак. Дарвоқе, Қатар терма жамоаси очко йўқотган тақдирда бизда ОФКнинг рейтинг жадвалида ушбу мамлакат билан ўртадаги фарқни қисқартириш имконияти пайдо бўларди. Чемпионлар лигасида ўринлар тақсимоти 2017 йилдан янги жадвал асосида бўлади ва бунда биз Қатардан ортда қоляпмиз. Афсуски, Қатар гуруҳдаги 3 беллашувни ғалаба билан якунлади. Энди бир мағлубият бу мамлакат очколарига катта салбий таъсир кўрсатмайди.

“D” гуруҳида Гуам ўз майдонида Уммондан очко тортиб олди. Ушбу натижа ҳам кўпчилик учун кутилмаган бўлди, бироқ гуамликлар таркибида шунчаки ҳаваскорлар майдонга тушмаяпти. Улар АҚШ чемпионатида ўйнаётган футболчилар билан кучайиб олиш имкониятига эгалар. Янаям буни ҳали фаол даражада амалга оширишмади. Уммон эса кучлиларга қаршилик қилади, бироқ ўзидан кучсизроқ терма жамоалар билан ўйинларда кўп марта очко йўқотиб туради. Шунингдек, Гуам дарвозабонининг беллашувни ишончли ўтказганини алоҳида таъкидлаш керак. Гуруҳ етакчиси Эрон эса Ҳиндистон дарвозасига 3та тўп киритди. Азмун ва Тареми бу сафар ҳам гол уриб, терма жамоада етакчилик вазифасини ёшлар бажараётганини исботлашди.


“Е” гуруҳида Япония ва Сурия бир хил – 6:0 ҳисобидаги муваффақиятларини тантана қилди. Япония Теҳронда Афғонистон меҳмони бўлди. Кагава ва Оказанинг дубли, Моришиге ва Хонданинг голларига афғонлар жавоб бера олишмади. Ҳозирча очко йўқотмаётган Сурия эса Камбодияда мезбонлар дарвозасини 6 марта ишғол қилди. Катта футболни соғиниб қолган камбодияликлар ҳозирча кучли рақибларга қарши баҳсларда фақат йирик ҳисобда мағлубиятларни қабул қилиб олишмоқда. Бу гуруҳда Япония ва Сурия ўртасидаги тўқнашувлар пешқадам ким бўлишини аниқлаб беради. Ҳозирча японлар Сингапурга қарши учрашувдаги дуранг туфайли режалаштирилмаган очко йўқотишга эгалар.

“F” гуруҳида етакчилар учрашуви Таиланд ва Ироқ ўртасида кечиб, унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Таиланд 80-дақиқагача 0:2 ҳисобида енгилаётганди, лекин беллашув якунида мувозанатни тиклади. Бу жамоаларнинг жавоб баҳсида кўп нарсага ойдинлик киритилади. Аутсайдерлар Хитой Тайпейи ва Вьетнам ўйинида меҳмонлар сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонишди. Вьетнам юқоридаги икки жамоага ўз майдонида қаршилик қилиши мумкин.

“G” гуруҳида барча масала пешқадамларнинг ўзаро тўқнашувига қараб кетмоқда. Қувайт Лаосда 2:0, Корея Ливанда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳозирча бу жамоалар очко йўқотишмади. Уларнинг ўзаро кечадиган икки беллашувидаги натижалар гуруҳ ғолиби масаласини ҳал этиб беради. Тўплар нисбати ҳам ҳар икки термада деярли тенг кўрсаткичдан иборат. Ўзаро ўйинларда кўпроқ очкога эга чиққан жамоа якунда ғолиб бўлиш учун катта имкониятни қўлга киритади. Миодраг Радулович устозлик қилаётган Ливан эса Қувайт ҳамда Кореяга имкониятни бой берди. Ливан учун Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олиш ёмон натижа саналмайди.


Биз ўрин олган гуруҳдаги иккинчи беллашувда Баҳрайн Дохада Ямандан 4:0 ҳисобида устун келди. Яманликлар нотинчлик сабабли уй ўйинларини Дохада ўтказишмоқда. 3 сентябрь куни Тошкентда ўйин охиригача терма жамоамизга жиддий қаршилик кўрсатган Яманнинг сешанба кунги беллашувда жисмонан тикланиб улгурмагани кўриниб қолди. Бошқа томондан барибир ўз майдонида улар олдинга ташланишди ва бунинг учун муносиб жазоланишди. Футбол ҳамиша ҳам мантиққа тўғри келавермаслиги билан қизиқ. Биз Яманни қийинчилик билан ютдик, Баҳрайн эса осонликча. Ўз навбатида Баҳрайндан яққол устунлик қилган Филиппиннинг бизга қаршилиги 14 дақиқага етди холос.

Октябрь ойида яна икки тур ўйинлари ўтказилади. Ўша беллашувларда гуруҳдаги етакчиларнинг якунда қанча очко тўплашлари мумкинлигини тахмин қилиш мумкин бўлади. Миллий термамизнинг кейинги турда Баҳрайнга қарши кечадиган ўйини биз учун катта аҳамиятга эга. Ўша учрашувда ҳам футболчилар чиройли ғалабани қўлга киритишларига умид қиламиз.


Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика