ЖЧ-2018. "А" гуруҳида биринчи тур якунланди

Aslanov Jasurbek
15 июн 2018, 19:23
Уругвай ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 учрашуви "А" гуруҳида 1-тур баҳсларига якун ясади.

Ушбу учрашувда жанубий америкаликларнинг қўли баланд келди. Хименеснинг 89-дақиқадаги голи Уругвай терма жамоасига 3 очко олиб келди. "А" гуруҳининг илк ўйини кеча, 14 июнь куни ўтказилди. Унда Россия терма жамоаси Саудия Арабистонини 5:0 ҳисобида енгди.

"А" гуруҳида биринчи тур учрашувлари якунланди ва айни дамда ушбу квартетда руслар етакчилик қилмоқда.

ЖЧ-2018

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia