UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  4 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  21 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик" Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик"

Суперлигада қолиш учун курашишда давом этаётган "Сурхон" Суперлиганинг 22-турида Жиззахда муҳим уч очкога эга бўлди.

Термизликлар “Сўғдиёна”га қарши баҳсда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олди. Бу ғалабадан кейин “Сурхон” турнир жадвалида 23 очко билан 11-ўринга кўтарилди. Хўш, жамоа Суперлигада қолиш вазифасининг уддасидан чиқа олдими? Буни билиш истагида "Сурхон" етакчи футболчиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 

- "Сўғдиёна"га қарши баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди?

- Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки "Сўғдиёна" ўз майдонида яхши ўйин кўрсатади, охиригача курашади. Биз эса ўзимиз учун муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Катта иштиёқ эвазига эришдик. Чунки жамоамизга уч очко жуда зарур эди. 

- Нима деб ўйлайсиз, бу жамоани Cуперлигада қолишини англатадими?

- Йўқ, албатта. Чунки биз ҳали вазифани бажара олмадик. Бизни олдинда янадан қийин беллашувлар кутиб турибди. Айнан шу беллашувларда ижобий натижалар қайд этишимиз керак.

- Жамоангизнинг қолган 4 та баҳси ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда қийин баҳслар кутиб турибди. Кўриб турибсиз, Суперлигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир ўйинни ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ишонаманки, биз олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа қайд эта оламиз. 

-  Испаниялик мутахассислар жамоани қанчалик ўзгартира олишди?

-  Анча яхши томонга ўзгартира олди. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга яхшиланмоқда. Европача услубни қўллашга интилишмоқда. Бу эса ўз самарасини беряпти.

- Бу йил Суперлигада ким чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

- Тўғриси, буни олдиндан айта олмайман. Чунки ғолиблик учун "Насаф", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" курашмоқда. Ким кучли бўлса, ўша чемпионликни тантана қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика