UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   52 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  0 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  17 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  3 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  64 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда" Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда"

Индонезиянинг "Персита Тангеранг" клубининг ўзбекистонлик футболчиси Жавлон Гусейнов Индонезияга йўл олиши, футбол даражаси ҳамда U-17 жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фаолиятингиз давомида Ўзбекистоннинг кўплаб жамоаларида тўп тепгансиз. Охиргиси эса ОКМК бўлган. Индонезияга кетишингиз қандай содир бўлди? Нега Ўзбекистон кубогини қўлган киритган жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- ОКМКда ўйнаб юрган кезларим мавсум якунига етгач, дастлаб Малайзиядан таклифлар бўлди. Бироқ у ерда тўпиғимдан жароҳат олганим сабабли ортга қайтишга мажбур бўлдим. Кейинчалик агентим томонидан Индонезияга йўл олиш имкони пайдо бўлди. Олмақлиқликлардан эса янги битим борасида таклиф тушмади. Шу сабабли кейинги тўрт йилни "Борнео" клубида ўтказдим.

- Индонезияга кўникишда қандай қийинчиликларга дуч келгансиз, ҳозир мослашиб кетдингизми?

- Дастлабки даврда озиқ-овқат масаласида қийинчиликлар бўлди. Шароит тақозоси билан ўшанда бўйдоқ бўлганим учун YouTube платформаси орқали таом тайёрлашни ўргандим. Ҳозир палов ва бошқа ўзбек таомларини ҳам тайёрлай оламан. Бошқа тарафлама қийинчиликка дуч келмаганман. Сабаби, маҳаллий аҳоли очиқкўнгил экан, улар хориждан ташриф буюрган футболчиларни яхши кутиб олишади. Жамоадошларим билан тезда тил топишиб кетганман.   

- Индонезия футболининг Ўзбекистондан устунликлари ва камчиликлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ўзбек футболи кўп жабҳада Индонезия футболидан устун. Бироқ бу ерда "миллионлар ўйини" жадал ривожланмоқда. Индонезия футбол ассоциацияси президенти Эрик Тоҳир катта ўзгаришларга қўл урмоқда. У "Интер" раҳбари сифатида фаолият олиб борган ва бу тажрибаси орқали Европа стандартини мамлакатга олиб киряпти. Мамлакатдаги яна бир яхши жиҳат — футболчиларга маоши ўз вақтида берилади. Шунингдек, медиа фаолияти жудаям ажойиб. Қолган жабҳаларда эса Ўзбекистон футболи устун туради. 

- Яқинда ушбу мамлакатда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Ушбу турнирга тайёргарлик қандай кечмоқда? Кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш мумкинми?

- Юқорида таъкидлаганимдек, юқори даражадаги медиа кучи туфайли ижтимоий тармоқлар ва телевиденияларда тарғиботлар амалга оширилмоқда. Бироқ стадионни яқин ҳудудларни инобатга олмаса, кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш қийин. Эҳтимол, 17 ёшлилар тоифасида бўлгани учун бу борада катта эътибор қаратилмаётгандир. 

- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистонлик ўсмирларнинг Корея ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларини томоша қилдим. Жамоадан яхши натижа кутяпман, чунки бу ёшда кўпчиликнинг кучи тенг бўлади. Турнир давомида терма жамоамизга мухлислик қиламан.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика