UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  0 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  1 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  18 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман” Янгиликлар

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман”

Аввал хабар берганимиздек, ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ўйнаган Жасур Ёқубов яқинда “Локомотив”га кўчиб ўтди.

Марказий ҳимоячи 2021 йилги Суперлигада жамоасининг чинакам етакчисига айланиб улгурди. Мудофаа чизиғидаги ишончли ўйинлари  орқали мухлис ва мутахассислар эътиборини тортган 22 ёшли футболчи эндиликда фаолиятида янги саҳифа очишга қарор қилди. Шу муносабат билан Ёқубовни суҳбатга чорладик. 

- Жасур, дастлаб “Локомотив”га ўтишингиз қандай амалга ошгани ҳақида айтиб берсангиз.

- Ўтган мавсум менга ишонч билдириб, “Сурхон”га таклиф қилган мураббий Рифат Акрамхўжаев “Локомотив” тизимида фаолият юритаётганини билсангиз керак. Айнан шу инсон орқали “темирйўлчилар” жамоасига ўтдим. Клуб билан икки йиллик шартнома имзоладик. Эндиликда асосий эътиборимни ушбу жамоага қаратаман.

- Ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ишончли ўйинларингиз билан унинг хақиқий етакчисига айланган эдингиз. Нахотки собиқ клубингиз сизни олиб қолиш учун харакат қилмаган бўлса?  

- Йўқ, “Сурхон” раҳбарияти мени жорий мавсум жамоада қолишимни истаганди. Аммо ўзимни Тошкент клубида синаб кўришга қарор қилдим. Олдимда “Локомотив”дан ташқари яна 2-3та вариантлар турганди. Лекин уларни номларини ҳозир айтиб ўтишдан маъно йўқ. 

- “Локомотив”нинг мудофаа чизиғи ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳимояда малакали ижрочилар йиғилган. Табиийки рақобат кучли бўлади. Мен бунга тайёрман. Умид қиламанки, янги жамоага киришиб кетишим қийин бўлмайди. 

- Ўтган мавсум Сизни “Сурхон” жамоасига “Қўқон-1912” клуби ижарага берганди. Бу йил қўқонликлар сизни яна ортга қайтаришни хоҳламадими?

- Авваламбор “Қўқон-1912” жамоасига каттакон раҳмат айтаман. Мени шу даражага етишишимда бу жамоанинг ўрни катта бўлди. Улар ҳам жамоада олиб қолишга харакат қилди. Лекин ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни истадим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика