UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  24 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  42 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

Жасур Жалолиддинов: "Локо"да машғулот ўтказишга улгурдим, таассуротлар жуда зўр" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Локо"да машғулот ўтказишга улгурдим, таассуротлар жуда зўр"

Москванинг "Локомотив" клубига трансфер бўлган ва "темирйўлчилар" билан 5 йиллик шартнома тузган собиқ "қалдирғоч" Жасур Жалолиддинов сайтимизга янги жамоасидаги илк таассуротлари билан боғлиқ фикрларини билдирди.

"Топ даражадаги клубга келиш ёқимли. "Бунёдкор" билан шартнома муддати тугашига оз қолганди ҳамда олдимда шундай вариант пайдо бўлганди ва мен "Локо"га ўтишни танладим. Ўйлашимча, ўзим учун энг маъқул бўлган жамоага ўтдим. Таассуротларим жуда зўр.

Бугун жамоа билан иккинчи кун машғулотларни ўтказдим. Келишимдан аввал бу ерда кўплаб янги футболчилар келиб-кетишини инобатга олиб, мени илиқ қабул қилишса керак деб ўйлагандим. Ҳақиқатдан ҳам жамоа мени худди аввалдан билиб юргандек, ўзиникидек илиқ қабул қилди. Менга нисбатан жуда яхши муносабатда бўлишмоқда", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Жасур Жалолиддинов.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика