UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  1 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  2 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  13 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  47

Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"

Ўзбекистон U-23 жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Тошкентдаги кутиб олиш маросими вақтида ОАВга интервью берди.

"Терма жамоада кайфият яхши, чунки олдимизга қўйилган вазифа Олимпиадага чиқиш эди. Аммо йигитлар чемпионликка ҳам эришишни хоҳлагандик. Шунақа юқори мақсад қўйганимиз учун ҳам Олимпиада йўлланмасига ишончли тарзда эга чиқдик. Кўрсатган натижамиздан хурсандмиз, чунки халқимизга, ватанимизга ва Президентимизга мана шундай қувонч бағишладик. Бундан фахрланамиз. Ишлашда давом этамиз. Парижга ҳам юқори мақсадлар кўзлаб ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун борамиз. У ердан ҳам ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Финалда Япониядан яхшироқ ҳаракат қилдик, буни статистика ҳам кўрсатиб берди. Шунчаки омад етишмади десак бўлади. Жамоамга ишонган ҳолда айтаманки кеча кучли жамоа ютқазди. Бошимизни тик кўтариб тарк этдик.

Тақдирлаш маросимига раҳматли дўстим Диёр Раҳимқуловнинг сурати туширилган формада чиқдим. Буни анчадан буён ният қилардим. Худо хоҳласа, Диёр учун қачондир албатта чемпион бўламиз", - деди Жасур Жалолиддинов championat.asia сайтига.


Япония (до23)

Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф . Final-тур

03/05/2024, 21:30

0
:
1
Тугади

Узбекистан (до23)

45'
90'

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика