Жасур Ҳасанов "Локомотив" билан шартномасини узайтирди
Narzulla Saydullayev
5 дек 2015, 10:00
Тошкентнинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов клуб билан шартномасини узайтирди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси кейинги йил ҳам "темирйўлчилар" шарфини ҳимоя қиладиган бўлди. Жасур Ҳасанов олий лигада бу мавсум 26та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 5та гол урди.