UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  0 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  2 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  2 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  3 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  5

Жасур Ҳамроев: "Футболда захирангиз бўлмаса узоққа бориб бўлмайди" Янгиликлар

Жасур Ҳамроев: "Футболда захирангиз бўлмаса узоққа бориб бўлмайди"

Про лига 2020 йилги мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Жасур Ҳамроев фикрларини билдириб ўтди.

"Икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан шиддат юқори бўлди дея оламан. Очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Бундай ўйинларни телевидиние орқали кўрсатиш керак эди. Учинчи ўринни эгалладик. Аслида мақсадимиз Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш эди. Мавсумни юқори нотада якунлашимиз талаб этиларди. "Шўртан" ҳам ғалабага ҳақли эди. Ким вазиятлардан фойдаланиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Ютуқ барибир ёқимли.

Бу - футбол. Бугунги ўйин тарихда қолди. Бу билан тўхтаб қолиши керак эмас. Қўлимиздан келганча элитага йўлланма олишга ҳаракат қилдик. Мавсум якунидаги ўйинларда таркибимиз билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди, жароҳатлар, дисквалификациялар ва ҳоказо. Натижада ёш футболчиларга имконият бердик. Лекин улар бир хил даражада тўп тепа олишмади. Кейинги мавсум яхши таркиб жамлаган ҳолда Суперлигага қайтишга ҳаракат қиламиз. Футболда захирангиз ёки фундамент бўлмаса узоққа бориб бўлмайди. Бошқа вилоятдан футболчи тажрибали ижрочилар олиб келинишига қарши эмасман. Лекин доим захира бўлиши керак. Жамоадаги тақдирим раҳбариятнинг қўлида, эртага ишлаймизми йўқми барини улар ҳал қилишади",- дейди Жасур Ҳамроев.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика