UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  4 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  5 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  16 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Жасур Абдураимов: "Хитойдаги мусобақа биз учун анча фойдали бўлди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Хитойдаги мусобақа биз учун анча фойдали бўлди"

Ўзбекистон ёшлар U-19 терма жамоаси ўтган ҳафта Хитой мамлакатида ўтказилган мусобақада қатнашиб қайтди.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз тўртта жамоа қатнашган мусобақада чемпион бўлгани ҳақида хабар бергандик. Биз Тошкентдаги ўтаётган "Эртанги кун спорти" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон U16 - Туркманистон U16 ўйинини кузатган Жасур Абдураимовнинг Хитойдаги мусобақа таассуротлари билан қизиқдик.

"Хитойдаги халқаро мусобақа аввало Баҳрайндаги U19 Осиё чемпионати тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. У ерда биз Хорватия, Хитой ва Филиппин каби жамоаларига қарши ўйнадик.

Биринчи турда Хорватия билан куч синашди. Европа жамоаси анча тезкор, яхши ташкил этилганини кўрдик. Бу ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Кейин мезбон Хитой билан ўйнадик. Шахсан мен учун Хитой Осиё қитъасининг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. 3:1 ҳисобида ютган бўлсак ҳам ўйин осон ўтгани йўқ. Сўнгги турни Филиппинга қарши ўтказдик. Айтиш мумкинми бу баҳсда биз рақибдан барча жабҳада устун бўлдик ва 9:0 ҳисобида ғалабага эришдик

Айтганимдек бу Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида фойдали мусобақа бўлди. Ҳимоядан ҳужумга ўтиш ва ҳужумда 3-зонада ўйнаш каби иккита тактикани синовдан ўтказиб олдик. Тўғри йўлдан кетаяпмиз. Қитъа чемпионатига қадар вақт бор, 3-4та жойни кучайтиришимиз керак. Кейинги режаларга келсак март ойида Тошкентда йиғин ўтказамиз. Менимча битта ўртоқлик учрашуви ўтказсак керак", - дейди Жасур Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. 

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика