UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Жасур Абдураимов: "Умид қиламанки, йигитлар “боксинг дей”да мухлисларни хурсанд қилиш учун ўзларида куч ва шижоат топа олишади" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Умид қиламанки, йигитлар “боксинг дей”да мухлисларни хурсанд қилиш учун ўзларида куч ва шижоат топа олишади"

АГМК – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

-  Бугун мухлислар ҳақиқий дербининг шоҳиди бўлишди, деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ҳужумкор, комбинацион футбол намойиш этишга ҳаракат қилди. Чўзилиб кетган танаффусдан кейинги илк расмий учрашувга олмалиқликлар тезроқ мослашишди. Қолаверса омад ҳам майдон эгалари томонида бўлди. Улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди. Бизда эса аксинча. Баъзан қулай вазиятларда якуний зарбаларимиз аниқ чиқмади. Мўлжални аниқ олганимизда эса АГМК ҳимоячилари ва дарвозабони матонат кўрсатишди. Бир қатор футболчиларимиздаги микро травмалар ҳам бизга панд берди. Захира ўриндиғимизнинг торлиги ҳақида эса тинимсиз айтиб келаяпман.  

Олмалиқликларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса ишлашда давом этамиз. Кетма кет иккита учрашувни энди уйда ўтказамиз. Ҳар уч кунда майдонга чиқишимиз керак. Гарчи уйда ўйнасакда осон бўлмаслигини биламиз. Рақибларимиз ўта жиддий – “Насаф” ва “Навбаҳор”. Умид қиламанки, йигитлар “боксингдей”да мухлисларни хурсанд қилиш учун ўзларида куч ва шижоат топа олишади, - дейди Жасур Биродарович.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика