UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  3 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  16 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган "Металлург" бош мураббийи Жасур Абдураимов саволларга жавоб қайтарди. 

- Аввало шуни айтишим керак, "Насаф" жуда яхши жамоа ва шундай жамоани мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Биз қандай натижа қилмайлик, ҳамма ўйинда футболчилар ҳаракат қиляпти, энг муҳими ҳужумкор ўйин кўрсатяпмиз. Тўғри, бугун омад кўпроқ биз томонда бўлди. Лекин шуни унутмайлик, омад ҳам меҳнат қилган жамоага кулиб боқади", - дея фикр билдирди бекободликлар устози. 

- Жамоангиз иккита кучли рақиб билан ўйнади: АГМК ва "Насаф". Кейинги рақиб ҳам кучли жамоа бўлади: "Навбаҳор". Бундай жамоаларга қарши тайёрлаш қийин бўлмаяптими?

- Мен ҳар ўйиндан олдин футболчиларга ютиш кераклигини айтаман. Бу ўринда биз учун рақибнинг фарқи йўқ, фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. 

- Иккинчи бўлим бошида Станислав Андреев алмаштирилиши нима билан боғлиқ? 

- Жароҳати борлиги учун футболчининг ўзи сўради. Футболчиларимга бугунги ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. 

- Евгений Чумак қайдномада ҳам кўринмади. 

- Уч нафар легионеримиз клубни тарк этди, шу жумладан Чумак ҳам. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика