UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  6 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  6 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  6 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  5 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  12 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  1 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган "Металлург" бош мураббийи Жасур Абдураимов саволларга жавоб қайтарди. 

- Аввало шуни айтишим керак, "Насаф" жуда яхши жамоа ва шундай жамоани мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Биз қандай натижа қилмайлик, ҳамма ўйинда футболчилар ҳаракат қиляпти, энг муҳими ҳужумкор ўйин кўрсатяпмиз. Тўғри, бугун омад кўпроқ биз томонда бўлди. Лекин шуни унутмайлик, омад ҳам меҳнат қилган жамоага кулиб боқади", - дея фикр билдирди бекободликлар устози. 

- Жамоангиз иккита кучли рақиб билан ўйнади: АГМК ва "Насаф". Кейинги рақиб ҳам кучли жамоа бўлади: "Навбаҳор". Бундай жамоаларга қарши тайёрлаш қийин бўлмаяптими?

- Мен ҳар ўйиндан олдин футболчиларга ютиш кераклигини айтаман. Бу ўринда биз учун рақибнинг фарқи йўқ, фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. 

- Иккинчи бўлим бошида Станислав Андреев алмаштирилиши нима билан боғлиқ? 

- Жароҳати борлиги учун футболчининг ўзи сўради. Футболчиларимга бугунги ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. 

- Евгений Чумак қайдномада ҳам кўринмади. 

- Уч нафар легионеримиз клубни тарк этди, шу жумладан Чумак ҳам. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика