UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Жароҳат олган Митома Япониянинг Осиё Кубоги учун якуний қайдномасидан ўрин олди. 26 кишилик тўлиқ рўйхат Янгиликлар

Жароҳат олган Митома Япониянинг Осиё Кубоги учун якуний қайдномасидан ўрин олди. 26 кишилик тўлиқ рўйхат

Осиё қитъаси терма жамоалари аста секин Осиё Кубоги учун қайдномасини эълон қилмоқда.

Япония терма жамоаси бош мураббийи Хажиме Мориясу ОК учун 26 кишилик якуний рўйхатни эълон қилди. Японларнинг "заявкаси"дан яқинда жароҳат олган "Брайтон" вингери Каору Митома ҳам ўрин олди. Бундан ташқари, Англия, Испания ва Франция чемпионатларини қиздираётган қатор ўйинчилар ҳам таркибда. ЖЧ-2022га борган Даичи Камада ("Лацио") эса бу сафар якуний қайдномадан тушиб қолган. "Селтик"нинг тўпурар ҳужумчиси Кйого Фурухаши эса худди ЖЧдаги каби таркибга киритилмаган.

Япония терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний қайдномаси:

Дарвозабонлар: 1.Дая Маэкава ("Виссел Кобе"), 23.Зион Сузуки ("Сент-Труйден", Бельгия), 12.Таиши Брэндон Нозава ("ФК Токио").

Ҳимоячилар: 3.Шого Танигучи ("Ал Райян", Қатар), 4.Ко Итакура ("Боруссия М", Германия), 24.Цуйоси Ватанабе ("Гент", Бельгия), 19.Юта Накаяма ("Хаддерсфилд Таун", Англия), 15.Коки Мачида ("Юнион СГ", Бельгия), 16.Сеия Маикума ("Серезо Осака"), 22.Такехиро Томиясу ("Арсенал", Англия), 21.Хироки Ито ("Штутгарт", Германия), 2.Юкинари Сугавара ("АЗ Алкмар", Нидерландия).

Ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар: 6.Ватару Эндо ("Ливерпуль", Англия), 18.Такума Асано ("Бохум", Германия), 5.Хидемаса Морита ("Спортинг", Португалия), 25.Даизен Маэда ("Селтик", Шотландия), 10.Рицу Доан ("Фрайбург", Германия), 13.Кеито Накамура, 14.Юня Ито (иккиси "Реймс", Франция), 20.Такефуса Кубо ("Реал Сосьедад", Испания), 8.Такуми Минамино ("Монако", Франция), 7.Каору Митома ("Брайтон", Англия), 17.Рео Хатате ("Селтик", Шотландия), 9.Аясе Уэда ("Фейеноорд", Нидерландия), 26.Каишу Сано ("Кашима Антлерс"), 11.Мао Хосоя ("Кашива Рейсол").


Осиё кубоги олдидан Япония терма жамоасида жиддий йўқотиш

Япония терма жамоаси ўзининг Осиё Кубогидаги дастлабки ўйини бошланишига 6 соат вақт қолгунга қадар юқоридаги таркибга ўзгартириш кирита олади (кутилмагандаги эҳтимолий жароҳат сабаб).

Ўз навбатида бош мураббий Хажиме Мориясу терма жамоа юлдузи Митоманинг жароҳати борасида тўхталиб ўтди: "Митома биринчи ўйинимизгача тикланиб улгурадими ёки йўқ, билмайман. Лекин, унинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда ва мен унинг кутилганидан эртароқ сафимизга қайтишини кутяпман".


Маълумот учун, Япония терма жамоаси қитъа биринчиликларида энг кўп 4 марта чемпион бўлган (1992, 2000, 2004 ва 2011 йилларда). Фақатгина бир маротаба улар финалда мағлуб бўлишган. Ҳисоб бўйича сўнгги бўлиб турган Осиё Кубоги-2019 (БАА мезбонлик қилган) финалида "самурайлар"ни ўшанда ажойиб перформанс намойиш этган Қатар термаси 3:1 ҳисобида енгган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика