

26 ёшли форвард "тўпчилар" асосий таркибида майдонга тушди, бироқ 73-дақиқада Давид Луис билан курашда жароҳат олди ва ўрнини Оливье Жируга бўшатиб берди. Шундай қилиб, Уэлбек Англия терма жамоаси сафида Словения ва Литвага қарши учрашувларда майдонга тушмайди.
Жорий мавсум Уэлбек Англия чемпионатининг 5 та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли пас берди.



