UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  0 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19

"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди Янгиликлар

"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди

Лига 2025 йилги мавсумнинг энг яхшиларини босқичма-босқич эълон қилиб келди.

"Навбат "Фейр-плей" совринига етиб келди. 

Биз бунда "Жар" стадиони номзодида тўхталишга қарор қилдик. Зеро 2025 йилги мавсум "Жар" катта ҳажмдаги ишни бажарди ва Лига байроғи остидаги қатор мусобақаларда қутқарувчи ролида кўриниш берди. Биз бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, "Жар" спорт соғломлаштириш комплекси бошлиғи — полковник Тоҳриддин Нажимов, бевосита стадион учун асосий масъул — подполковник Абдуҳамид Нурматовга миннатдорчилик билдирамиз ва вазирлик кўмагида сўнгги йилларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида олдинга сезиларли қадам ташланганлигини эътироф этамиз.  

Жар бир мавсумнинг ўзида 6 клубга ўз бағридан жой берди. Умумий ҳисобда у Лига мусобақалари доирасида 40 та беллашувга мезбонлик қилди. Бундан ташқари Жар ЎФА ва ОФК байроғи остидаги қатор ички ва халқаро ўйинларни ўтказди. Оммавий футбол ривожи йўлидаги бир қатор тадбирларни қабул қилди. Бунинг ортида тинимсиз ва машаққатли меҳнат борлиги ҳам "Фейр+плей" соврини эгасини аниқлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика