Жанубий кореялик форвард бир нечта рекорд ўрнатди
28 ноя 2022 21:40
Янгиликлар
Жанубий кореялик форвард бир нечта рекорд ўрнатди
Жаҳон чемпионати доирасида Ганага қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Гуе-Сонг Чо дубль қайд этди.
Биринчидан, Гуе-Сонг Чо Жанубий Корея терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатида бир ўйинда биттадан ортиқ гол урган биринчи футболчи бўлди.
Иккинчидан, Гуе-Сонг Чо жаҳон чемпионатининг битта ўйинида боши билан иккита гол урган тарихдаги биринчи осиёлик футболчига айланди.
Бироқ унинг қисқа вақт ичида киритган икки голи ҳам жамоасига ёрдам бермади. Учрашув 3:2 ҳисобида ганаликлар фойдасига ҳал бўлди.
Фикрлар