UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  32 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  4 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  10 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  2 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   6 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  27 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби эълон қилинди Янгиликлар

Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларидан бири — Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шин Тай Йонг қитъа биринчилигига борадиган таркибни маълум қилди.
2016 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида “С” гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея олимпия терма жамоаси Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпиячиларининг мусобақадаги илк рақиби бўлади. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 13 январь куни бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси таркибида бир неча ёрқин ва таниқли футболчилар бор. Улардан бири — Германиянинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Рю Синг Ву. 1993 йилда таваллуд топган футболчи ушбу мавсумда ливеркузенликлар таркибида 16 ўйинда майдонга тушиб, 4 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Австриянинг “Ред Булл” жамоаси аъзоси Ҳванг Ҳи Чан ҳам таркибдаги яна бир истеъдодли футболчилардан биридир.

Ушбу таркибдан умумий 10 футболчи 2012 йилда 19 ёшли футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ғолиби бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Қуйида Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига борадиган таркибини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Ли Чанг Кюн (“Пусан”), Ким Донг Жун (“Йонсей Юниверсити”), Гу Сунг Юн (“Консадоле Саппоро”, Япония)

Ҳимоячилар: Сим Санг Мин ( “Сеул”), Йон Жей Мин (“Сувон Самсунг”), Сонг Жу Ҳун (“Мито Ҳоллиҳок”, Япония) Ли Сеул Чан ( “Чоннам Драгонс”), Жунг Сеунг Ҳюн (“Ульсан Хюндай”), Ҳванг Ки Вук (“Йонсей Юниверсити”), Гу Ҳйонг Жун (“Пусан”) Парк Донг Жин (“Гвангжу”)

Ярим ҳимоячилар: Ли Йонг Жай (“Ульсан Хюндай”), Ким Сунг Жун (“Ульсан Хюндай”), Квонг Чанг Ҳун (“Сувон Самсунг”), Парк Йонг Ву (“Сеул”), Йу Ин Су (“Токио”, Япония), Ли Чанг Мин (“Чоннам Драгонс”), Канг Санг Ву (“Поханг Стилерс”), Мун Жанг Жин (“Поханг Стилерс”) Рю Синг Ву (“Байер”, Германия)

Ҳужумчилар: Ким Хюн (“Жежу Юнайтед”), Ҳванг Ҳи Чан (“Ред Булл Зальцбург”, Австрия) Жин Сунг Вук (“Инчон Юнайтед”)


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика