UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Аллегри "Милан" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 01:03Григорий Колосовский: "Бугунги дурангдан биз хурсанд бўлишимиз, рақиблар эса буни мағлубият каби қабул қилиши керак"  1 00:36Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Истиқлол" клуби Эрон кубогини қўлга киритди ва ОЧЛ 2 мусобақасига йўлланма олди!  1 00:05"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириб, уни "Ал Ҳилол"га ижарага бериши мумкин. Қанақасига?  1 23:45Сергей Лебедев: "Иккала жамоа бир хил об-ҳавода ўйнади. Етакчидан очко олганимиздан мамнунман"  1 23:23Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги илк машғулотларини ўтказди  7 22:56"Нюкасль" Гендузини сотиб олмоқчи. "Лацио" футболчи учун бир неча ўн миллион евро хоҳламоқда  1 22:35"Ипсвич"нинг бир неча катта клублар эътиборида бўлиб турган ҳужумчиси "Челси"га ўтади!  1 22:13Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Жар" стадионида Францияга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда   0 21:45Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  6 21:23Санчо "Манчестер Юнайтед"га қайтмаслигини маълум қилди  1 21:05Про лига. "Локомотив" ва "ФарДУ" Олмалиқда дуранг қайд этишди  3 20:35"Реал Мадрид" яқин соатларда яна бир трансферни ҳал қилади  5 20:14Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Франция билан ўйинга тайёргарлик жараёнидан ГАЛЕРЕЯ   1 19:45Буффон Италия терма жамоасини танқид қилди: "Биз ўзлигимизни йўқотдик"  8

Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби эълон қилинди Янгиликлар

Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларидан бири — Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шин Тай Йонг қитъа биринчилигига борадиган таркибни маълум қилди.
2016 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида “С” гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея олимпия терма жамоаси Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпиячиларининг мусобақадаги илк рақиби бўлади. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 13 январь куни бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси таркибида бир неча ёрқин ва таниқли футболчилар бор. Улардан бири — Германиянинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Рю Синг Ву. 1993 йилда таваллуд топган футболчи ушбу мавсумда ливеркузенликлар таркибида 16 ўйинда майдонга тушиб, 4 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Австриянинг “Ред Булл” жамоаси аъзоси Ҳванг Ҳи Чан ҳам таркибдаги яна бир истеъдодли футболчилардан биридир.

Ушбу таркибдан умумий 10 футболчи 2012 йилда 19 ёшли футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ғолиби бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Қуйида Жанубий Корея олимпия терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига борадиган таркибини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Ли Чанг Кюн (“Пусан”), Ким Донг Жун (“Йонсей Юниверсити”), Гу Сунг Юн (“Консадоле Саппоро”, Япония)

Ҳимоячилар: Сим Санг Мин ( “Сеул”), Йон Жей Мин (“Сувон Самсунг”), Сонг Жу Ҳун (“Мито Ҳоллиҳок”, Япония) Ли Сеул Чан ( “Чоннам Драгонс”), Жунг Сеунг Ҳюн (“Ульсан Хюндай”), Ҳванг Ки Вук (“Йонсей Юниверсити”), Гу Ҳйонг Жун (“Пусан”) Парк Донг Жин (“Гвангжу”)

Ярим ҳимоячилар: Ли Йонг Жай (“Ульсан Хюндай”), Ким Сунг Жун (“Ульсан Хюндай”), Квонг Чанг Ҳун (“Сувон Самсунг”), Парк Йонг Ву (“Сеул”), Йу Ин Су (“Токио”, Япония), Ли Чанг Мин (“Чоннам Драгонс”), Канг Санг Ву (“Поханг Стилерс”), Мун Жанг Жин (“Поханг Стилерс”) Рю Синг Ву (“Байер”, Германия)

Ҳужумчилар: Ким Хюн (“Жежу Юнайтед”), Ҳванг Ҳи Чан (“Ред Булл Зальцбург”, Австрия) Жин Сунг Вук (“Инчон Юнайтед”)


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика