UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  0 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  15 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  105 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   23 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11

Жамшид Саидов ва Воҳид Шодиев ноябрь ойи лауреатлари Янгиликлар

Жамшид Саидов ва Воҳид Шодиев ноябрь ойи лауреатлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиби аниқланди.

Унга кўра Бухоронинг “Бухоро” клуби бош мураббийи Жамшид Саидов 69 очко тўплаб ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ойда Саидов бошчилигидаги “Бухоро” клуби “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”ни мағлуб этиб олий лигага қолишга муваффақ бўлди.

Ундан кейинги ўринни 67 очко тўплаган “Пахтакор” устози Нўъмон Ҳасанов банд этди. “Шерлар” ноябрь ойида чемпионатда 2та ўйин ўтказиб уларнинг иккаласида ғалабага эришишди ва 11-марта мамлакат чемпиони бўлишди.  

Кучли учликни “Локомотив” клуби бош мураббий лавозимини бажарувчиси бўлган Андрей Микляев якунлаб берди. Микляев 44 очко тўплади. “Темирйўлчилар” ушбу мураббий қўл остида ўтган ойда чемпионатда иккита ўйин ўтказиб уларнинг иккаласида ҳам рақибни мағлуб этишди.



Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Воҳид Шодиев ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтган ойда “Олмалиқ”қа битта, “Қўқон-1912”га иккита гол урган Шодиев сўровномада 65 очко тўплади.

Ундан кейинги ўринни “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев банд этди. Ўтган ойда иккита ўйинда иккита гол урган футболчи 55 очко жамғарди. Учинчи ўринда “Бухоро” клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров қайд этилди. Ноябрь ойида 2та ўйинда 2та гол урган ёш футболчи 48 очко тўплади.

Ноябрь ойи сўровномаси натижалари

Ўрин        

Мураббий

I

II

III     

IV     

V      

Жами   

1

Жамшид Саидов       

9      

5      

1

-

1

69

2

Нўъмон Ҳасанов

7

5

4

-

-

67

3

Андрей Микляев

-

5

7

1

1

44

4

Игорь Шквирин

-

-

2

8

5

27

5

Бахтиёр Бобоев

-

-

2

5

7

23





Ўрин        

Футболчи

I       

II      

III     

IV     

V       

Жами  

1

Воҳид Шодиев

9

2

4

-

-

65

2

Игорь Сергеев

3

9

1

-

1

55

3

Отабек Шукуров

4

3

2

5

-

48

4

Игорь Таран

-

1

5

4

2

29

5

Элдор Шомуродов   

-

-

1

2

3

10

6

Отабек Валижонов

-

-

2

-

2

8

7

Александр Лобанов

-

1

-

2

1

7

8

Дониёр Исмоилов

-

-

-

-

4

4

9

Шаҳзод Шайманов

-

-

1

-

-

3

10

Лутфулла Тўраев

-

-

-

1

1

3

 
Ким кимга овоз берди. Тўлиқ рўйхат

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика