UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   6 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34

Жамшид Саидов: "Пахтакор" яратган 3 вазиятидан фойдаланиб кетди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Пахтакор" яратган 3 вазиятидан фойдаланиб кетди"

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасида "Пахтакор"га қарши баҳсдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

- Нима ҳам дердим. Йигитларга эътирозим йўқ. 3 вазиятда эътиборни йўқотдик. "Пахтакор" уч вазият яратди ва шулардан фойдаланиб кетди. Афсуски биз вазиятлардан голлар ура олмаяпмиз. Бир қанчасидан фойдаланишимиз керак эди. Ҳеч қиси йўқ. Йигитлар ҳаракат қилаётгани учун миннатдорман. Агарда ёмон ўйнаганимизда эътироз билдирган бўлардим. Сўнгги лахзагача курашишда давом этамиз. Ғалабаларимиз ҳали олдинда. Бугун бизни қўллаб турган мухлислардан узр сўрайман. Ўзимизни оқлай олмаймиз. 

- Бу савол Сизга биринчи марта берилмаяпти. Асосий таркибда Марко Симоновскийнинг ўрнига Муҳаммадали Ғиёсовни синаб кўрса бўлмасмикин?

- Энди кўриб чиқамиз. Ҳар бир футболчига имконият беряпмиз. Футболчиларнинг ўзига ҳос функциялари бор. Таклифингизни кўриб чиқамиз. Навбатдаги ўйинга қулай жиҳатни танлаймиз.

- "Қизилқум" тарихига назар соладиган бўлсак, жамоа доим ҳам икки ҳужумчили тактикадан фойдаланмаган. Балки буни ҳам кўриб чиқиш керакдир.

- Биз ҳар бир учрашувда икки хил тактик схемада ўйнашга ҳаракат қиламиз: ҳужумкор тактика, ҳимоявий тактика. Ўйин давомида буни ўзгартириб борамиз. Бу нормал ҳолат.

- Акмалжон Музаффаров ҳақида фикрингиз.

- Ёш, иқтидорли маҳаллий футболчи. Умид қиламанки, у келажакда яхши футболчи бўлиб етишади. Биз ҳам унга имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. Бу унинг иккинчи ўйини. Йигитча ҳаракат қиляпти. У билан ишлаймиз.

- Бугунги ўйин орқали жамоада ўсиш борлигини кўриш мумкин. Агарда омадни ушлаб олсангиз, бу ёғи яхши бўлиши мумкин. Чунки мухлислар жамоанинг сўнгги ўриндалигига эмас, энг ёмон ўриндалигига жахли чиқмоқда.

- Биз ҳар бир ўйинни бошидан охиригача кўриб чиқамиз. Ўйинларимизда йигитларга катта эътирозлар бўлмайди. Буни Сиз ҳам кўришингиз мумкин. Қарши, позицион ҳужумлар ҳисобига бизда яхши вазиятлар юзага келяпти. Яхши зарбалар берамиз, рақиб посбони қутқаряпти. Умуман олганда жамоада катта муаммолар ҳам кузатмаяпман. Мухлисларнинг эътироз билдиришга ҳаққи бор. Биз сўнгги ўриндамиз. Биз ҳам барчасини кўриб турибмиз. Турнир жадвали ҳам кўп нарсаларни англатади. Барча тушуниб турибди, биз учрашувларни сўнгги ўйин каби ўтказяпмиз. Жамоадагилар ҳам "Қизилқум"нинг пастга тушиб кетишини исташмаяпти ва максимал куч билан ҳараката қилишяпти. Сўнгги ўйинларимизни қаранг, қанча вазият яратдик, ундан фойдалана олмаяпмиз. Урган 3-4 голларимиз ҳам пенальтидан бўлди. Ўйиндан гол ура олмаяпмиз. Ғиёсов яхши вазиятга чиқиб борди. Ваҳобовда иккита вазият. Биздан барча натижа талаб қилмоқда. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказади. 

Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Олдинда 8 ўйин бор. Умид ҳали сўнмайди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика