UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  2 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  6 07:22Бугун ФИНАЛ  8 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   5 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  14 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  9 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги дурангдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда айтишим керакки, ўйиннинг бориши қизиқарли ўтди. Унда биз ғалабани қўлдан чиқардик деб ҳисоблайман. Йигитларга катта раҳмат айтаман. Улар борини бериб, ҳаракат қилишди. Бугун "Бунёдкор" қандай ўйнашини билгандик. Ҳар гал ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда, шундай ғалати голлар қўйиб юбордик. Ҳеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. Шу ўринда Навоийдан келиб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Йигитлар ҳар бир учрашувда борини бериб ўйнашмоқда. Улардан ҳам миннатдорман.

- Биринчи бўлим "Қизилқум"нинг режаси остида ўтди ва яхши ҳимоялана олди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ҳужумкорликка кўпроқ эътибор қаратди ва ҳимояда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бу ғалабани кўпроқ исташ бўлдими?

- Биринчи бўлимда рақибга имкон бермадик ва қарши ҳужумларда ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" очилишини билгандик. Балки биринчи ўтказиб юборган голимизда жарима зарбаси бўлмагандир. Мен шундай ҳисоблайман. Иккинчи голда эса хатолар маржони бўлди. Бутун мавсум давомида бундай хато қилмагандик. Умуман олганда рақибларда кўп ҳам вазият бўлмади. Бизда ташаббус кўпроқ бўлди. Аммо яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Айтганимдек, биз 3 очкодан қуруқ қолдик.

- Иккита голдаги дарвозабоннинг позициясини қандай баҳолайсиз? Дарвоза чизиғида ротация қилиш вақти келгандир.

- Биз қўлимизда турган ғалабани бой бердик. Ҳозир бирор кишини айблаш вақти эмас. Фақатгина ҳеч нима қилмаётган инсон ёки захирада бўлиб турган футболчи хато қилмаслиги мумкин. Мен майдонда хато қилмайман, чунки унда бўлмайман. Ҳар бир футболчида хато бўлади, дарвозабонни айблаш шарт эмас. У ерда бир қанча хатолар бўлганини кўрдим. 

- Ротацияни кўриб чиқасизми?

- Барчасини кўриб чиқяпмиз. Футболчининг ҳолатига қараш керак, кимдир ёш, кимнингдир тажрибаси катта. Ҳозир курашишда давом этяпмиз, охиригача курашамиз. Жавоҳир - тажрибали посбон, у билан муаммолар бўлаётгани йўқ. Ҳамма хато қилади. Барчасини вақт кўрсатади.

- Кухианидзе бугун захирада қолдирилди.

- Бугун Ваҳобов касал эди, Кухианидзе ҳам. Ҳозирги ҳавода машғулот қилгандан кейин шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бор. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика